UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  20 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0

Бир ўйин тарихи. Терма жамоамизда Қосимовдан кейинги давр, Фёдоров сардорлигидаги Ўзбекистон, Непомняшчийнинг таклиф этилиши Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Терма жамоамизда Қосимовдан кейинги давр, Фёдоров сардорлигидаги Ўзбекистон, Непомняшчийнинг таклиф этилиши

Бугун ҳикоя қилмоқчи бўлган ўйинимиз футболимизда ўзига хос янги давр бошлангани боғлиқдир.

Демак, сизларни карантин даврида зериктирмаслик учун ҳаракат қилаётган бир ўйин тарихи лойиҳасининг бугунги сони 2006 йил воқеаларини ўз ичига олади.

Миллий терма жамоамиз 2006 йилги Германия яшил майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади ва саралашда охиригача курашиб аламли тарзда ўз иштирокини якунлади. Натижада футболимизда ислоҳотлар, ўзгаришлар даври бошланди. Ўзбекистон футбол федерацияси президенти этиб Мираброр Усмонов тайинланди. Раҳбариятда ҳам маълум бир ўзгаришларга қўл урилди. Терма жамоамиз ҳам авлодлар алмашинуви жараёнини бошидан кечираётган, Қосимов, Ширшов, Давлетов каби футболчилар ўз ўринларини ёшларга бўшатиб бераётганди. Кўпчиликни, ўша пайтда бир савол қизиқтирарди. Терма жамоа Қосимовсиз қандай ўйнайди? Албатта, мухлислар яшил майдонда терма либосидаги Миржалол Қосимовни мунтазам кўришга ўрганиб қолишганди. Лекин, ҳар нарсанинг интиҳоси яъни якуни бўлишни яхши биласиз.



Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси январь ойига келиб россиялик таниқли мутахассис, Камерун терма жамоаси билан 1990 йил Италиядаги мундиалда қатнашган Валерий Непомняшчийни жамоа бош мураббийлигига таклиф қилади. Мақсад клубни янада ривожлантириш, юқори чўққиларга олиб чиқиш, халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этиш эди. Бу орада миллий жамоамиз ҳам бошқарувчисиз қолганди. Шунинг учун февраль ойида Валерий Кузьмичга “Пахтакор” билан параллель равишда терма жамоага ҳам устозлик қилиш вазифаси юклатилди, унга бош ёрдамчи сифатида Усмон Тошев ва Равшан Ҳайдаров кўмаклашадиган бўлишди. Режага кўра айнан ушбу ойда футболчиларимиз 2007 йилги Осиё кубогига саралаш баҳсларидаги иштирокларини бошлашлари лозим эди. Гуруҳда бизга рақиблик қиладиган жамоаларга эътибор қаратадиган бўлсак даражаси термамиздан юқори эмаслигини кўришимиз мумкин. Бангладеш, Гонконг, Қатар. Ҳа, улар орасида қатарликлар жиддий қаршилик туғдириши кутилган ягона жамоа ҳисобланарди. Дастлабки учрашувни ўз майдонимизда Бангладешга қарши ўтказадиган бўлдик. Ундан олдин эса барча футболчилар, легионерлар пойтахтда жам бўлишди. Таркибда “қария” ўйинчилардан фақат Андрей Фёдоров ва Евгений Сафонов қолганди. Сардорлик боғичи ҳам ўз-ўзидан ҳимоячи Фёдоровга берилди. Максим Шацких доимгидек шу ерда. 19 ёшли Виталий Денисов эса фаолиятида илк бор термадан чақирув олганди. Непомняшчий таркиб ўзагини маҳаллий футболчилардан тузишга қарор қилди.

Квалификацион раунддаги биринчи ўйин 22 февраль санасида ўтказилганди. Бу ойда ҳаво совуқ бўлсада, мухлислар бундай шароитда ўйинларни кузатишга аллақачон кўникиб кетганди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек мазкур беллашувнинг илк дақиқаларидан тортиб ўйин якунига қадар термамизнинг Бангладешдан даражаси юқори эканлиги яққол билиниб турди. Бундай рақибларни биз осонликча таслим қилишга ўрганиб қолганмиз. Вакилларимиз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин масаласини деярли ижобий томонга ҳал қилиб қўйишганди. Александр Гейнрихнинг 9-дақиқада урган ажойиб голидан сўнг, Сервер Жепаров 24-дақиқада пенальтидан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Бўлим ўрталарида эса терма жамоа голеадори Максим Шацких ҳам тўп киритиб ўз номига навбатдаги голни ёздириб қўйди. Тошкентда меҳмон бўлаётган бангладешликларни Шацких ва Гейнрих жуфтлиги мағлуб этди десак муболаға бўлмайди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Саша яна бир бор рақиб посбони Муҳаммад Аминулни ранжитди. Учрашув бош ҳаками бахрайнлик Абдухамид Иброҳим 72-дақиқада футболчимиз Сервер Жепаровни майдондан четлатади. Бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб туришни эплагандик. 83-дақиқага келиб эса Максим Шацких бешинчи голни уради ва якуний нуқтани қўяди.



Саралашни яхши бошлаган термамиздан кейинги ўйинларда омад юз ўгирди. Мазкур учрашувдан бир ҳафта ўтиб Қатарга сафар қилган футболчиларимиз ортларига 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтдилар.

Гонконг билан кечган пойтахтдаги ўйин ҳаммасидан ўтиб тушганди. Футболчилар рақибни менсимасдан майдонга чиқишганиданми ёки бу жамоани ҳам Бангладеш деб ўйлашганиданми кутилмаганда дуранг натижа қайд етишади. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган термамиз, иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқади. Гонконг учун сафарда Ўзбекистон билан дуранг ўйнаш ғалабага тенг эди. Эсингизда бўлса, 2015 йилги Осиё кубогига саралаш босқичида ҳам улар билан йўлларимиз кесишган, “Пахтакор” стадионда ўтказилган ўйинда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекилганди.

Сентябрь ойига келиб жавоб учрашувини ўтказиш учун Гонконга етиб келган ҳамюртларимиз ортга яна муваффақиятсиз натижа билан қайтишади, 0:0. Биз эслаётган саралашнинг энг кульминацион воқеаси Гонгконгдан ортга қайтаётганда юз беради. Делегациямиз ўрин олган самолёт қайтишда ноқулай об-ҳаво, кучли ёғаётган ёмғир, осмонни қоплаб олган қалин булут сабабли ўз бошқарувини йўқотади, самолёт двигателлари ўчиб қолади. Натижада у пастга қулашни бошлайди. Тасаввур қиляпсизми? Бу худди 1979 йилги авиаҳалокатга ўхшаш жараён эди. Худога шукурки, орадаги маълум вақтдан сўнг самолёт моторлари ва двигателлари ишлаб кетади ва футболчиларимиз соғ ва омон юртимизга қайтиб келишади. Воқеа гувоҳи бўлган Темур Кападзе қуйидагича эслайди.

“Ҳа, шунақа воқеа бўлганди. Ўшанда самолётда футболчилар, мураббийлар ва футболимиз раҳбарлари бор эди. Валерий Непомнящий ҳам эсимда бўлса агар менга яқин жойда ўтирганди. Кутилмаганда самолёт чайқалиб пастга қулашни бошлади. Эслашни ўзи қурқинчили. Чамаси, 50 ёки 100 метрларча пастга қулади. Бортда шовқин, сурон кўтарилганди. Биздан ваҳимага тушмасликни ва тинчланиб олишимизни сўрашди. Ҳамма ваҳимада эди. Шукурки, ҳавода парвоз қилаётган самолёт моторлари ишлаб кетди. Энди, бу борада ҳар хил маълумотлар бор. Лекин, аниқ эмас”.

Кейинги икки ўйинда ишончли тарзда ғалаба қозонган жамоамиз Осиё кубоги финал босқичига йўлланмани қўлга киритади. Йил якунида эса маълум сабабларга кўра Непомнящий билан ўртадаги келишув бекор қилинади. “Пахтакор” билан кейинги босқичга чиқа олмагач унга нисбатан танқидлар кўпайганди. Бироқ, россиялик мураббийнинг футболимиз учун келтирган энг катта фойдаси Одил Аҳмедовни кашф қилгани бўлди. Бугунги кундаги футболимиз ифтихори айнан ушбу мутахассис қўл остида клубда дебютини ўтказганди.



Осиё кубоги-2007 саралаш босқичи.
22.12.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 18000 томошабин.
Ўзбекистон – Бангладеш – 5:0
Бош ҳакам:
Абдухамид Иброҳим (Бахрайн).
Голлар: Александр Гейнрих 9, 51, Максим Шацких 35, 83, Сервер Жепаров 24 пенальтидан.
Четлатиш: Сервер Жепаров, 72.
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Виталий Денисов (Владимир Радкевич, 76), Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Марат Бикмаев (Леонид Кошелев, 54), Анвар Солиев (Алексей Николаев, 32), Александр Гейнрих, Максим Шацких.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика