UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2

Бир ўйин тарихи. Терма жамоамиз тарихидаги энг шармандали мағлубияти қандай бўлганди? Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Терма жамоамиз тарихидаги энг шармандали мағлубияти қандай бўлганди?

Бундан йигирма йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ливандаги Осиё кубоги-2000'да ўзининг тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олганди.

Демак, бугун бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали Япониядан учралган 1:8 ҳисобидаги шармандали мағлубият ҳақида атрофлича тўхталамиз. 

1999 йил терма жамоамиз Маҳмуд Раҳимов мураббийлигида БААдаги саралаш турнирида мувафақиятли иштирок этади ва гуруҳдаги барча жамоаларни мағлуб этиб ортга йўлланма билан қайтади. Энг аҳамиятлиси вакилларимиз ҳал қилувчи учрашувда мезбон БАА термасини мағлубиятга учратишади. Ҳал қилувчи голини Максим Шацких уради. Йигитларимизни квалификацион босқичда ғалаба сари етаклай олган мураббий йил якунида бахтсиз ҳодиса, афтофалокат сабаб вафот этади. Табиийки бундай шароитда янги мураббий топиш осон иш эмасди. Чунки, ўша вақтларда терма жамоага янги мураббий олиб келиш учун маблағ бўлмаган. Аввалига, Виктор Барисов сўнг Павел Садирин мураббийлик постига ўтириб кўради. Аммо, улар жамоани битта ўйиндан ортиқ бошқаришмайди. Мутасаддиларни боши қотганди. Бир томондан янги мураббий, бошқа томондан йиғин учун маблағ. Бошқа иложини топа олмаган Ўзбекистон футбол федерацияси “Нефтчи” мураббийи Юрий Саркисян номзодини танлайди. 

Республикамиздаги таниқли мутахассис 1996-1997 йилларда ҳам миллий жамоа мураббийлар штабида Рустам Мирсодиқовга яқиндан кўмаклашган. Шундай қилиб, Саркисян 2000 йил июнида терма жамоа бош мураббийига айланади. Бу даврда футболимиз ўзининг оғир дамларини бошдан ўтказаётганди. Юқорида айтганимдек федерацияда пул йўқлиги сабаб ўртоқлик ўйинлари асосан маҳаллий ички чемпионат жамоаларига қарши ўтарди. Ҳаражатларни асосан вилоят ҳокимлари кўтарарди. 1999 йилги терма жамоанинг йиғинлари учун Самарқанднинг “Динамо” стадиони база вазифасини ўтайди. Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ҳам шу ерда ташкил этилади. Осиё кубоги олдидан Саркисян оҳирги йиғинни Фарғонада олиб боришга мажбур бўлганди. Спарринг рақиб вазифасини “Нефтчи” жамоаси бажаради. Мусобақага кайфиятсиз, аниқ ўйин услубисиз, тайёргарликсиз борган термамиз шунга яраша натижа қайд этади.

Қитъа кубоги октябрь ойида ўтказилаётганлиги сабабли футболчиларни жалб қилиш муаммо бўлганди. Боиси, бу пайтга келиб кўплаб хориж жамоалари чемпионлар лигаси ва бошқа халқаро ўйинларда иштирок этарди. Аниқроғи, ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги сабаб қийинчиликлар кузатилади. Аммо, турнирга йўл олган таркибни кучсиз деб бўлмасди. Таркибга эътибор қаратинг Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдоров, Даврон Файзиев, Сергей Лебедов, Отабек Шомуродов, Нематулла Қуттибоев, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Максим Шацких ва ҳоказо. Юлдузларга тўла таркиб билан қандай қилиб ютқазиш мумкин дерсиз. Сабаб сифатида уларни бирлаштира оладиган, мотивация бера оладиган мураббий йўқлиги билан изоҳлаш мумкин. Турнир стартида ҳамюртларимиз Қатарга қарши учрашувда майдонга тушади ва дурангга рози бўлишади. Японлар билан баҳс буткул кутилмаган сценарий остида кечади. Футболчиларимизни шу куни таниб бўлмасди. Гўёки, биринчи маротаба майдонга тушгандек таасурот қолдиришади. “Самурайлар” 25 дақиқага қадар Павел Бугало дарвозасини беш бор ўққа тутишади, Марошима, Нишизава, Такахараларни ҳимоячилар тўхтатиб қола олишмайди. 

29-дақиқага келиб Сергей Лушан жавоб тўпини киритади. Орада посбонимиз Бугало рақиб футболчиси томонидан амалга оширилган пенальтини қайтаради. Лушаннинг голига жавобан рақиблар яна учта гол уришади ва очиқчасига устимиздан кулишади. Юқори даражадги ижрочилардан иборат терма жамоамизни бу мағлубиятига кўпчилик ишонмаслиги табиий. Бироқ, бу рост. Тўрт йил олдинги Осиё кубогида ҳам бу юрт вакилларига йирик ҳисобда ютқазганмиз. Лекин, бундай ҳунук тарзда эмас. Япония аллақачон замонавий футболга ўтиб бўлганди. Бизда эса аллақачон авлодлар алмашинуви жарёнини ўтказиш даври келганди. Якунда Сергей Лебедов, Игорь Шквиринлар терма жамоадаги фаолиятига якун ясашади.

Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 2-тур

17.10.2000. Сайда(Ливан)

Ўзбекистон – Япония 1:8

Голлар: Сергей Лушан(29), - Марошима(7), Нишизава(14, 25, 49), Такахара(18, 20, 57), Китишима(79).

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдров, Февзи Давлетов(Сергей Лебедов,25), Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Николай Ширшов, Александр Хвастунов, Абдумажид Тоиров(Отабек Шомуродов, 60), Мухтор Қурбонов(Игорь Шквирин, 46), Максим Шацких.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика