UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Ла Лига. Суарес Мессига етиб олди, аммо у учта ўйин кам ўтказган  0 08:10Клопп: "Бу - юзга тортилган шапалоқ бўлди"  5 07:53"Челси" вакиллари Тухель билан музокаралар олиб боришди  1 07:32"Атлетико" Ла Лигада 7 очколик фарқ ва захирадаги ўйин билан "Реал"ни ортда қолдирмоқда  2 07:09"Ливерпуль" 2015/16 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижасини қайд этмоқда  7 06:40ЛаЛига. "Эйбар" - "Атлетико Мадрид" 1:2, Луис Суаресдан дубль  1 06:35Испания Кубоги. "Корнелья" - "Барселона" 0:2  0 06:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Бернли" 0:1  1 03:36Испания Кубоги. "Барселона" иккита пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда иккита гол урди  10 03:20ЛаЛига. Луис Суареснинг дубли "Атлетико"га иродали ғалаба тақдим қилди  2 02:55АПЛ. "Ливерпуль"нинг ўз майдонидаги 68 ўйинлик мағлубиятсиз серияси "Бернли" томонидан барҳам берилди  23 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:57Испания Кубоги. "Атлетик" 90+2-дақиқада урилган гол эвазига нимчорак финалга чиқди  0 00:38ЛаЛига. "Эйбар" - "Атлетико". Асосий таркиблар эълон қилинди!  4 00:21Испания Кубоги. "Корнелья" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  15

Бир ўйин тарихи. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви ҳақида Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви ҳақида

Ҳозирги кунда “Ростов”да жавлон ураётган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 2015 – 2017 йиллар оралиғида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида тўп тепганидан хабарингиз бор.

Унинг ушбу клубдаги иккнчи йили ниҳоятда муваффақиятларга бой тарзда ўтган десак муболаға бўлмайди. Шу йили у “қалдирғочлар” билан чемпионат кумуш медалини қўлга киритибгина қолмасдан жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишида муҳим ролб ўйнади. Жамоадаги илк мавсумида кўп кўзга ташланмаган бўлсада, кейинги йилда жамоанинг муҳим фигураларидан бирига айланди. Айнан 2016 йилдан сўнг Шомуродовнинг ҳаридорлари, уни ўз сафига қўшиб олишни истаган клублар сони кескин ортди. Натижада 2017 йилнинг иккинчи яримида Россия томон отланди. 2016 йил ОЧЛ плей офф баҳсидан ўрин олган, гуруҳ босқичига йўлланма берувчи “Бунёдкор” “Ал Шабаб” учрашуви Шомуродовнинг саргузаштларини бошлаб берганди. Демак, бугун бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали мазкур беллашув ҳақида фикрлашамиз.



2015 йилни муваффақиятсиз якунлаган “Бунёдкор” навбатдаги мавсум олдидан таркибини кучайтиришга эришади. Ўша йиллар клуб молиявий томондан анча барқарор эди. Таркибга Баҳодир Насимов, Шаҳзод Нурматов, Александр Алимпиевич, Юритса Булят каби яхши савиядаги футболчиларни ўз сафига қўшиб олади. Ижарадан Жавлон Мирабдуллаев, Дилшодбек Аҳмадалиевлар қайтарилади. Легионе футболчи Алимпиевич 2014 йилги мавсумнинг биринчи даврасида “Олмалиқ”даги ўйинлари орқали мухлисларга танилганди. Шунингдек, клуб академиясидан Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Забихилло Ўринбоев каби ёшлар етишиб чиқиб асосий таркибга кириш учун рақобатлашишга тайёр эдилар. Мураббий сифатида Сергей Лушан иш олиб борарди. У асосан ёш футболчиларга таянган ҳолда ўйин ташкил қиларди. Унинг даврида кўпгина иқтидорли футболчилар катта футболда ўз ўрнига эга бўлганини ҳам таъкидлаш жоиз. Буларнинг барчаси жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши учун қилинди. Қуръа натижаларига кўра БААнинг “Ал Шабаб” жамоаси рақиблик қиладиган бўлди. Агарда, даража ва таркибни инобатга оладиган бўлсак назарий томондан фаворит улар эди. Шабабликлар таркибида бир қатор тажрибали ва юқори даражадаги футболчилар тўп тепарди.



 Энрике Луваннор, Жуниньо, Карлос Вильянуэва, ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаровлар ҳаракат қиларди. Бош мураббий бразилиялик Каио Жуниор қўл остида яхши жамоа шаклланганди. БАА чемпионатида ҳам совринли ўринлар учун курашарди. Баҳс 9 -февраль куни бўлиб ўтади. Гарчи ҳаво совуқ ва қор ёғганига қарамасдан стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради. Сергей Лушан тажрибали рақибга қарши ёш ва ғалабага чанқоқ бўлган ёшларни тушуради. Ҳужум учлигидан Ҳамдамов, Шомуродов, Ўринбоев жой олади. Кейинчалик бу трио йил давомида кўплаб голлар уради. Беллашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар тўпни узида ушлашга ва рақибни тўпсиз ўйнатишга мажбур қилишади. 5 – дақиқа ўтиб бораётган пайт ўнг қанот ҳимоячиси Акром Комилов тезлик билан олдинга ўтади ва тўпни Элдор Шомуродовга оширади. Элдор эса ортиқча қийинчиликсиз Салим Абдулла қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади. 




Шундан сўнг меҳмонлар ҳам ҳужум уюштиришга, босим қилишга ҳаракат қилишади. Луваннорниг ўзи бир неча маротаба дарвозабон Мурод Зуҳуровнинг ҳушёрлигини синаб кўради. Аммо, узоқдан берилган зарбаларга аниқлик етишмайди. 35 – дақиқага келиб Элдор Шомуродов дублни расмийлаштиради ва қайсидир маънода ғалаба олиб келган тўпни киритади. Иккинчи бўлимда эса доимгидек рақиб орадаги фарқни йўққа чиқаришга, “Бунёдкор” футболчилари эса натижани сақлаб қолишга интилишади. Плей оффда фақат битта ўйин натижасига кўра ғолиб жамоа гуруҳ босқичига йўл оларди. Амалда йўлланма “қалдирғочлар”га насиб қилди. Аммо, пойтахт жамоаси гуруҳ баҳсларида иштирокини омадсиз якунлайди. Ҳаттоки, ғалаба нималигини билмайди. “Ал Наср”(3:3, 0:1), “Зобаҳан”(0:1, 5:2), “Лахвия”(0:2, 0:0) жамоалари билан дуранг ва мағлубият натижа қайд этади. Аммо, ички чемпионатда биринчи даврани мағлубиятсиз якунлайди. “Ал Шабаб” билан ўйин қаҳрамони бўлган Шомуродов, Достон Ҳамдамов билан биргаликда Олий Лигада жами 10та тўп киритиб жамоа тўпурари бўлади.

Абдулазиз Исканданов тайёрлади.



ОЧЛ 2016. Плей офф. Ғарб минтақаси

09.12.2016. Тошкент, “Бунёдкор” стадиони. 

“Бунёдкор” – “Ал Шабаб” 2:0

Бош ҳакам: Ким Донг Джин

Голлар: Элдор Шомуродов 2, 35

“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Акром Комилов, Акмал Шораҳмедов, Рустам Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Отабек Шукуров(Шаҳзод Нурматов), Шакер Зуаги, Александр Алимпиевич, Достон Ҳамдамов(Сато Минори), Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев(Баҳодир Насимов)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика