UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  6 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  11 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  8 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Бир ўйин тарихи. Қўшимча бўлимларда ўчиб қолган чироқ, пенальтилар сериясидаги мағлубият. Ўзбекистон – Иордания учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Қўшимча бўлимларда ўчиб қолган чироқ, пенальтилар сериясидаги мағлубият. Ўзбекистон – Иордания учрашувини ёдга оламиз

Мана неча йилдирки биз турли ёшдаги терма жамоаларимиз, миллий терма жамоамиз билан мақсадимизга, ниятимизга етишишимизга доим бир қадам қолганда қоқиламиз.

Ўша бир қадамнинг асл муаммоси биз учун ҳамон жумбоқлигича қолмоқда. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2014 саралаш босқичида жуда яхши ўйин ва натижалар қайд этиб, якунда мундиал йўлланмасидан қуруқ қолгандик. Менимча, биз ўшанда ҳақиқатдан Жаҳон чемпионатига боришга муносиб эдик. Бироқ, бешафқат ва адолатсиз футбол орзуйимизга етдик деганда чиптани қўлимиздан тортиб олди.

Демак, бугун плей-офф доирасида ўтказилган, биз учун аламли тугаган Иорданияга қарши беллашув ҳақида тўхталамиз.



Плей-оффга қадар вакилларимиз ўта қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтишганди. Қатар, Эрон, Жанубий Корея, Ливан каби рақиблар билан муносиб курашган ҳолда мундиалга лойиқ эканликларни кўрсатишганди. Аслида, сўнги турда ўзимизда бўлиб ўтадиган Қатар билан учрашувда барча масалани ҳал қилишимиз керак эди. Бироқ, бизга ўшанда битта гол етишмаганди. Параллел кечган нариги учрашувда эса Жанубий Корея ўз майдонида Эронга ғалабани совға қилганди. Гарчи, биз 5:1 ҳисобида Қатарни мағлубиятга учратган бўлсакда бу етарли бўлмайди. Очколаримиз Кореяники билан тенг бўлганига қарамасдан тўплар нисбатига кўра улар иккинчи ўрин билан Жаҳон чемпионатига йўл олишади. Миллий жамоамиз эса учинчи ўрин билан плей-оффга чиқади. Барибир, бу босқичдан ўтган тақдиримизда ҳам Америка қитъаси вакили Уругвай билан тўқнаш келишимиз эҳтимоли юқори эди. Суарес, Форлан, Муслера каби юлдузларга тўла терма жамоа тўсиғидан ўта олмасакда ўзига хос тарих яратган бўлар эдик.

Бу пайтга келиб Иорданияда ҳам мураббий ўзгарган, узоқ вақт термани бошқарган Аднан Ҳамад қониқарсиз натижалар сабаб ўрнини мисрлик Хусам Хасанга бўшатишга мажбур бўлганди. Ушбу мураббий қисқа вақт ичида жамоани Ўзбекистонга қарши ўйинга тайёрлаши керак эди. Мазкур босқичда Миржалол Қосимов бир нечта тажрибали футболчиларни хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди. Уларнинг ўрнига Егор Кримец, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Иван Нагаев каби каби футболчилар таклиф этилди. Таркибимизда яна бир жиддий йўқотиш юзага келганди. Игнатий Нестеров бир неча ой олдин орттириб олган жароҳатидан ҳали тузалмаганди. Шунинг учун унинг ўрнини Мурод Зуҳуров билинтирмасликга ҳаракат қилди. Аммо, олдиндаги ўйинларда барибир Нестеровнинг йўқлиги билиниши табиий саналарди. Аммандаги учрашувда футболчиларимиз тенгма-тенг ўйнаган ҳолда ортларига дуранг натижа билан қайтишди. Ҳар ҳолда сафардан дуранг билан қайтиш мағлубиятдан кўра яхшироқ эди. Тошкентда эса ҳамюртларимизни янада оғир жавоб учрашуви кутарди.



Таркибда ўтган ўйинларга қараганда сезиларли даражада ўзгаришларга қўл урилганди. Бақоев, Гейнрих каби ҳужумчиларимиз бу сафар қайдномадан ўрин олмади. Ваҳоланки, муҳим паллаларда тажриба биринчи навбатда қўл келарди. Бақоевни ўрнида Қатар билан ўйинда иккита гол урган Баҳодир Насимов ҳаракат қилди. Марказий ҳимояда сафардаги ўйинда ўзини кўрсата олмаган ва биринчи бўлимдаёқ алмаштирилган Егор Кримец эмас балки, Ислом Тўхтахўжаев асосий таркибда ўйинни бошлайдиган бўлди. Умуман олганда Миржалол Қосимов жанговар таркибни майдонга туширди дейишимиз мумкин.

Беллашувни ҳужумкор руҳда бошлаган футболчиларимиз бешинчи дақиқага келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлишганди. Сервер Жепаровнинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпини ўзининг терма жамоадаги 50-учрашувини ўтказаётган Анзур Исмоилов Амир Шафи қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллайди - 1:0. Бир томондан бу гол умид бағишласада, бошқа томондан зараримизга ишларди. Бунинг оқибатида терма жамоамиз хотиржамликка берилди. Ҳужумлар сонини камайтирди. Қайсидир маънода натижани сақлаб қолиш илинжида ўйинни давом эттиришди десак муболаға бўлмайди.



Лекин, ҳали бунга жуда эрта ҳисобланарди. Бўлим охирларига келиб рақиб футболчилари қанотдан ҳужум уюштиришди. Ўзбекистонлик футболчиларнинг тартибсиз ҳаракатлари натижасида ҳужум марказга кўчди. Марказда тўпни жамоадошларидан қабул қилиб олган Саид Муржан кучли зарба билан Зуҳуров дарвозасини аниқ нишонга олди - 1:1. Посбонимиз эса рақибининг зарбасини ҳар қанча уринмасин қайтара олмади. Бизникилар баҳснинг асосий вақтида кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилимоқчи эканликлари билиниб турарди. Шу сабабдан Қосимов иккинчи бўлимда майдонга ёш ва ҳали етарлича тажрибага эга бўлмаган Игорь Сергеевни қанот вингери Жасур Ҳасановга алмаштиради. Эндиликда термамиз тактик-схемани ўзгартириб икки марказий ҳужумчи билан ўйнашни бошлайди. Бироқ, иорданияликлар эҳтиёткорликка урғу қаратиб, қарши ҳужумларда ўз имкониятларини кутадилар. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармагач австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс экстра-таймларга чорлайди.
Футболчилар жисмоний жиҳатдан толиқиб қолишган, юқори темп билан бир текис ўйин намойиш этишга куч топишлари қийин эди. Шунда ҳам ҳужумкорликни тўхтатмаган ҳамюртларимизда бир нечта хавфли вазиятлар яратади. Иван Нагаев, Виталий Денисов сингари тезкор футболчиларимиз рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уриниб кўришди. Бироқ, бари самарасиз кетаверди. Ўйин тизгинини ва назоратини ушлаб турган пайтимизда стадион чироқлари маълум бир техник сабабларга кўра ўчиб қолди. Бу эса ҳужум қилаётган жамоанинг зарарига ишлар, темпни тушишига сабаб бўларди.



Аммо, якунда барибир икки терма жамоа ғолибни аниқлаш мақсадида пенальтилар сериясига мурожаат қиладиган бўлди. Биздан биринчи бўлиб нуқтага яқинлашган Одил Аҳмедов зарбани йўллашда адашди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Кейинчалик, рақиб футболчиси ҳам бир бор зарбани хато амалга оширди. "Футбол лотореяси"да ҳам тенглик кузатилаётгани сабаб якун қандай бўлиши кўпчиликни қизиқтирарди. Аксига олиб шу куни дарвозани қўриқлаган Зуҳуров биронта зарбани қайтара олмайди. Иорданиялик футболчи тўққизинчи зарбани аниқ дарвозага йўллади. Анзур Исмоилов ҳам гол урса серия давом этади, акс ҳолда ўйин тугарди. Ҳимоячимизнинг зарбасини рақиб посбони Амир Шафи қайтарди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади. Бу бизнинг ЖЧ-2006 саралашидан кейинги навбатдаги омадсизлигимиз эди. ЖЧ-2010 квалификацион ранудида эса Ўзбекистон гуруҳда сўнгги ўринни банд этганди.



ЖЧ-2014 саралаш босқичи. Плей-офф.
Ўзбекистон – Иордания – 1:1 (Пенальтилар сериясида 8:9).
10.09.2013. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 25621 томошабин.
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс.
Голлар: Анзур Исмоилов, 5 – Саид Муржан, 42.
Пенальтилар серияси: Анас Бани Ёсин 0:1, Одил Аҳмедов ноаниқ (дарвоза устунига тегиб қайтди), 0:1, Одай Сайфи 0:2, Сервер Жепаров 1:2, Абдулла Диб, 1:3, Темур Кападзе, 2:3, Саид Муржан 2:4, Ислом Тўхатхўжаев, 3:4, Аҳмад Ҳайел Иброҳим ноаниқ, 3:4, Игорь Сергеев, 4:4, Аднан Сулаймон, 4:5, Акмал Шораҳмедов, 5:5, Муҳаммад Мустафо, 5:6, Виталий Денисов, 6:6, Амир Диб, 6:7, Иван Нагаев, 7:7, Одай Захран 7:8, Санжар Турсунов, 8:8, Муҳаммад Дмейри 8:9, Анзур Исмоилов, ноаиқ (дарвозабон қайтарди).
Ўзбекистон: Мурод Зуҳуров, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Олег Зотеев (Санжар Турсунов, 44), Жасур Ҳасанов (Игорь Сергеев, 59), Баҳодир Насимов (Иван Нагаев, 82).






Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Учрашув расмларни тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика