UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  1 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  10 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  23 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Бир ўйин тарихи. Милутинович ташриф буюрган, кореялик ҳакам бошқарган, Абрамов илк бор клуб билан соврин ютган 2014 йилги Ўзбекистон кубогини ёдга оламиз Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Милутинович ташриф буюрган, кореялик ҳакам бошқарган, Абрамов илк бор клуб билан соврин ютган 2014 йилги Ўзбекистон кубогини ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов клублар миқёсида совринларга эга чиққан мураббийлардан бири ҳисобланади.

Фаолияти давомида терма жамоада ўзининг ҳужумкор ва очиқ футболи билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган бўлсада, бирон бир турнирда ғолиблик шоҳсупасига чиқмаганди. Шу боисдан бугун Абрамовнинг фаолиятида янги саҳифани очган 2014 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашувини ёдга оламиз.

Биласиз, одатда финаллар, марказий ва ҳал қилувчи учрашувлар пойтахтда ўтказиларди. Лекин, бу сафар ПФЛ ўзининг анъанасидан воз кечган ҳолда мамлакат кубоги финали мезбонлигини Олмалиқ шаҳрига ишониб топширади. Умумий ҳисобда АГМК жамоасининг уй стадиони шу йили иккинчи бор катта учрашувни ўзида қабул қилаётганди. Бириниси май ойида Уммонга қарши ўртоқлик ўйини эди. Якуний ҳал қилувчи паллагача “Бунёдкор” “Насаф”ни, “Локо” эса “шерлар”ни турнирдан чиқариб юборгани эътиборга моликдир. Мутасаддилар финални бошқариш учун одатдагидек Равшан Эрматовни эмас, балки четдан яъни кореялик таниқли ҳакам Ким Донг Жинни таклиф қилишади.



Баҳснинг аҳамияти ниҳоятда юқори саналарди. Боиси, “Локомотив” чемпионлик йўлида “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйган, “Бунёдкор” эса тарихидаги энг ёмон кўрсатгич тўртинчи ўринга тушиб совриндорлар қаторидан жой ололмаганди. Шунинг учун иккала жамоа мураббийлари бор эътиборларини финалга қаратишганди. Беллашувни кузатиш учун шу куни кўплаб мухлислар, футболимиз раҳбарлари ва таниқли шахслар ташриф буюрганди. Улар орасида сербиялик машҳур мутахассис Бора Милутинович ҳам борлиги ниманидир англатарди. Аниқ маълумот эмаску, лекин ўша пайтларда терма жамоамиз ва Миржалол Қосимовга хориждан маслаҳатчи мураббий келаётгани ҳақила хабарлар бонг урарди. Бу афтидан Милутинович деган тахминлар ҳам пайдо бўлди. Бироқ, мураббий баҳсдан сўнг бу маълумотларни инкор қилди. Финалда фаворит ва устунлик бироз бўлсада Абрамов шогирдлари томонида эди. Иккинчи даврада бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар Гейнрих, Муллажанов, Раҳматуллаев, Шоғуломов кабилар билан кучайган “темирйўлчилар”дан раҳбарият чемпионликни кутганди. “Бунёдкор” эса Сергей Лушан келгач кўпроқ ёшларга таянадиган бўлди. Бунинг натижасида Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Забихилло Ўринбоевлар катта футболда дебют қилишди. Лекин, клубдаги айрим футболчилар Лушаннинг ишидан ва муносабатидан норозилиги ҳақида эшитгандик.



Ички муҳит яхши эмаслиги ҳақида Олександр Пишур Украина нашрига берган интервьюсида таъкидлаганди. Мухлисларнинг умиди эса таркибдаги ягона юлдуз Сардор Рашидовдан эди. Шу куни уни рақиб сафидан икки футболчи қўриқлаб юрган, имконият бермаганди. Беллашув тенгма-тенг курашлар остида кечарди, Гейнрихни эса ҳимоячилар кўздан қочириб юбормасликга ҳаракат қиларди. Лушан таркибда ўзгаришлар қилиш мақсадида ўзининг шогирдлари Комилов, Ҳамдамов, Ўринбоевларни тушириб бурилиш ясамоқчилигини сезиш қийин эмасди. Улар Кутилганидек ўйинни кучайтира олмайдилар. Абрамов эса бу борада шошилмайди. Рақибни кучидан ва таклиф қилаётган ўйинидан келиб чиқиб иш тутади. Асосий бўлимларда иккита ўзгаришдан фойдаланган Абрамов, овертаймларда Марат Бикмаевни захира қуроли сифатида ташлайди. Айнан Бикмаев тўпга илк бор тегинишида Ҳасановга ажойиб пас узатади, Жасур дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўпни дарвозага жойлаб қўяди - 0:1. "Бунёдкор" қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади, 119-дақиқада учрашув қаҳрамони Ҳасанов

"Локомотив" ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритади, “Бунёдкор” эса учинчи бор финалда кубокни қўлдан бой беради.



Ўзбекистон кубоги-2014. Финал.
“Бунёдкор” – “Локомотив” – 0:1
12.11.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 8057 томошабин.
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).
Гол: Жасур Ҳасанов 106.
Четлатиш: Жасур Ҳасанов 119.
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов (Акром Комилов, 46), Олег Зотеев (Достонбек Ҳамдамов, 101), Анвар Ғофуров, Хайрулло Каримов, Самир Бекрич, Сато Минори, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Воҳид Шодиев (Забихилло Ўринбоев, 74).
Бош мураббий: Сергей Лушчан.
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Шавкат Муллажонов (Иброҳим Раҳимов 61), Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов), Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Лутфулла Тўраев, Алишер Шоғуломов (Марат Бикмаев 106), Александр Гейнрих.
Бош мураббий: Вадим Абрамов.





Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Учрашув фотоларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика