UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  17 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  17 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  7 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14

Бир ўйин тарихи. Бақоев “Озоди”да Эронни бўйсундирган учрашув Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Бақоев “Озоди”да Эронни бўйсундирган учрашув

Бугун кўпчилик мухлисларнинг талаб ва истакларига мувофиқ бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги сафарда Эрон устидан қозонилган тарихий ғалабани ёдга оламиз.

Саралашнинг финал раундини Вадим Абрамов қўл остида бошлаган терма жамоамиз илк турни Эрон терма жамоасига қарши ўтказди. Бироқ, ўз майдонимизда сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига уч очкодан қуруқ қолганмиз. Натижадан ғазабланган футболимиз мутассадилари ўйиндан сўнг дарҳол Абрамовни истеъфога чиқаришади. Унинг ўрнига эса Миржалол Қосимов тайинланади. 

Теҳронда бўлиб ўтган жавоб учрашувида футболчиларни майдонга бош мураббий сифатида Қосимоа бошлаб тушади. Карлос Кейруш бошчлигидаги жамоага қарши учрашув мураббий учун дастлабки жиддий синов эди. Ғалаба терма жамоамизнинг гуруҳдаги аҳволини янада яхшиларди. Боз устига Тошкентдаги аламли мағлубият учун ҳам реванш олиш талаб қилинарди. Футболчиларни эса олдинда 100 минг томошабинга эга “Озоди” стадиони кутарди. Беллашувдан олдин таркибимизда сезиларли йўқотишлар бор эди. Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Темур Кападзе каби ижрочилар терма жамоа билан бирга эмасди. Уларнинг ўрнини билинтирмаслик мақсадида Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Артём Филипосян, Ислом Тўхтахўжаевлар асосий таркибга киритилди. Эроннинг таркибини эса ортиқча муҳокама қилмаймиз. Жавод Некунам, Ашкан Дежага, Ризо Гужаннажод каби юлдузлар барчангизга таниш. 

 Учрашувнинг илк дақиқаларидан форслар ҳавфли ҳужумларни уюштириш ва ҳисобни тезкорлик билан очиш пайида бўлишди. 10-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Ашкан Дежага тўпни қанотдаги шериги Андраник Теймурянга оширади. Эронлик футболчи марказдан очилиб бораётган Муҳаммад Нурига узатади. Нурининг узоқдан берган зарбаси Нестеров қўриқлаётган дарвоза тўрига бориб тушади. Аммо, бош ҳакам Аль – Бадававий голни ҳисобга олмайди. Теймурянинг узатмасидан сўнг рақиб ҳужумчиси жарима майдончамиз ичида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Учрашувнинг биринчи бўлими курашларга ва кескин тўқнашувларга бой тарзда якунланади. 

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида рақиб футболчиси қанотда футболчимиз Санжар Турсуновга қўполлик ишлатади ва ўйин қоидасини бузади. Ҳакам томонидан белгиланган жарима нуқтасига эса одатдагидек Сервер Жепаров яқинлашади. Жамоа сардорининг юқоридан жарима майдончаси сари узатиб берган тўпини Улуғбек Бақоев голга айлантиради ва қайсидир маънода тарихий голни уради. Амалда бу ғалаба ва муҳим уч очкони келтиради. 

Ушбу беллашувга қадар терма жамоамиз Эрон билан 1998 йилги Осиё ўйинлари, 2007 йилги Осиё кубогида ва ЖЧ-2014 саралаш босқичининг биринчи турида ўзаро тўқнаш келган ва бирортасида ижобий натижага эришмаганди. Ушбу баҳсдан сўнг биз бошқа эронликлар дарвозасига йўл топа олмадик. Самвел Бабаян устозлик қилган ЖЧ-2018 саралашида Эрон билан икки бор ўйнаб ҳаттоки дарвозага бирор аниқ зарба бера олмаганмиз. Тошкентда 0:1, меҳмонда 0:2 ҳисобида қимматли очколарни улашганмиз. Лекин, бу ишни Абрамов ва Қосимов жуда яхши уддалаганди. Гарчи, Абрамовнинг жамоаси имкониятни бой бериб қўйган бўлсада Кейруш шогирдларини анча қийнаб қўйганди. Қосимов эса сафарда муҳташам “Озоди”да Эронни мағлубиятга учрата олган мураббий сифатида тарихдан жой олди. Бақоев эса ҳозирча ғалаба олиб келган ягона гол ва футболчи бўлиб турибди. Дарвоқе, шу куни учрашувни таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев маромига етказиб шарҳлаганди. 

Жаҳон чемпионати-2014. Саралаш босқичи. 6-тур

Эрон – Ўзбекистон 0:1 (0:0, 0:1)

14.11.2012. Теҳрон(Эрон). “Озоди” стадиони

Бош ҳакам: Али Хамад Аль-Бадвавий (БАА)

Гол: Улуғбек Бақоев (71)

Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 19. Виталий Денисов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Артём Филипосян, 23. Акмал Шораҳмедов, 7. Азиз Ҳайдаров, 8. Сервер Жепаров, 14. Фозил Мусаев, 17. Санжар Турсунов (22. Ислом Иномов, 90+2), 22. Шоҳруҳ Гадоев (13. Олег Зотеев,65), 10. Улуғбек Бақоев (15. Александр Гейнрих, 85)

Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика