UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  2 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1

Бир клуб тарихи: "Галатадаги сарой" Янгиликлар

Бир клуб тарихи: "Галатадаги сарой"

"Championat.asia"да "Бир клуб тарихи" рукни давом этади.

Осиё ва Европага кўприк вазифасини ўтовчи, дунёнинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Истамбул шаҳрининг Галата аталмиш мавзесида турк футболи байроқдори, мамлакатнинг 23 карра чемпиони "Галатасарой" жамоаси фаолият олиб боради.


"Сариқ-қизиллар"ларнинг турк футболидаги роли салмоқлидир. Жамоа нафақат мамлакатнинг юзи, балки профессионал даражада фаолият юритадиган дунёдаги энг машҳур топ клублардан бири ҳисобланади. Галаталикларнинг ички чемпионатдаги ҳар бир ўйини катта қизиқиш ва ўзгача интиқлик билан кутилади. Азалий рақиблари "Фенербахче" ва "Бешиктош" каби жамоалар билан бўладиган "қонли дерби"лари эса хорижий телеканаллар орқали жонли олиб кўрсатилади. Хуллас, кучли интрига, машхурлик, фанатизм, жамоавий ўйин ва чемпионлик руҳи - буларнинг барчаси "Галатасарой"да мужассам!

Мазкур ҳикоямиз орқали Истамбулнинг "Галатасарой" жамоаси ҳақида суҳбат қурамиз.



Клуб тарихи

"Галатасарой" клуби 1905 йил асли келиб чиқиши этник албан бўлган футболчи Али Сами Иен бошчилигида бир гуруҳ истамбуллик мактаб ўқувчилари томонидан ҳаваскор жамоа сифатида ташкил топди. Жамоа бошланишига асосан маҳаллий, ўз таснифидаги жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ташкил қилган ҳолда фаолият юритар эди. 1912 йилдан кейингина клубга расмий мақом берилди ва дастлаб Истамбул ҳудудий лигасида куч синашиб юришади ҳамда бир неча бор чемпион бўлишга ҳам эришади. 1939 йилга келиб клуб биринчи чемпионликни тантана қилди. "Сариқ-қизиллар" 1952 йилга келибгина профессионал мақомда фаолият олиб боришни бошлаган. 1961 йилда эса клуб иккинчи бор мамлакат чемпиони бўлди ва бунда ўша вақтдаги клуб бош мураббийи Гюндюз Киличнинг мехнати салмоқли эди. ХХ асрнинг 70 йилларидан кейин клуб раҳбарияти жамоа бошқарувига асосан хорижий мураббийларни олиб келишади. Жумладан, хорватиялик Тома Калеперович, Буюк британиялик Брайан Бирч, германиялик Юпп Дервал, Карл Ханц Фелдкамп, Рейнар Холманн каби хорижий мураббийлар қўл остида жамоа мамлакат чемпионига айланган.


Клуб асосчиси Али Сами Иен ва биринчи қалдирғочлар (1908 йил)


Клубнинг ютуқлари:


Туркия чемпиони: (23 марта)
1939,1962, 1963, 1969, 1971, 1972, 1973, 1987, 1988, 1993, 1994, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2006, 2008, 2012, 2013, 2015, 2018, 2019 йиллардаги мавсум.
Туркия кубоги соҳиби: (18 марта)
1963, 1964, 1965, 1966, 1973, 1976, 1982, 1985, 1991, 1993, 1996, 1999, 2000, 2005, 2014, 2015, 2016, 2019 йиллардаги мавсум.
Туркия суперкубоги соҳиби: (16 марта)
1966, 1969, 1972, 1982, 1987, 1988, 1991, 1993, 1996, 1997, 2008, 2012,
2013, 2015, 2016, 2019 йиллардаги мавсум.
УЕФА кубоги соҳиби: (1 марта)
2000 йилдаги мавсум.
УЕФА суперкубоги соҳиби: (1 марта)
2000 йилдаги мавсум.
"Отатурк" кубоги соҳиби: (2 марта)
1963, 2000 йиллардаги мавсум.

Аср охиридаги гегемонлик ёҳуд "Император имзоси"

ХХ асрнинг охирги ўн йиллиги истамбулликлар учун анча омадли кечди. Ушбу муваффақиятларда эса ўша вақтлардаги клуб бош мураббийи, "Император" номи билан танилган Фотих Теримнинг ҳиссаси катта бўлди. Айниқса, кетма-кет тўрт марта мамлакат чемпиони, уч бора кубок ва икки марта суперкубок соҳибига айланишида Теримнинг кучли характерли жанговор тактикаси сабаб бўлди. Клубдаги қаттиқ интизом, тартибли ҳимоя ва жамоавий уйин халқаро майдонларда ҳам натижа бера бошлади.


"Император Терим"

Қолаверса, истамбуллик мухлисларнинг жамоага бўлган меҳри ва кучли тарафкашлиги клубни янада руҳлантирарди. 2000 йилги мавсум "сариқ-қизиллар"нинг ҳозирги кунга қадар фахр билан тила оладиган муваффақиятлари билан эсда қолди. Ўша мавсумда жамоа мамлакатдаги чемпионлик ва кубокдаги ғалабалар билан чекланиб қолмади. УЕФА кубогида "Арсенал" устидан қўлга киритилган ютуқ истамбулликларнинг энг йирик зафарларидан бири бўлди. Копенгаген финали турк ва инглизларнинг нафақат футбол майдонидаги балки клуб фанатларининг майдон ташқарисидаги "ҳисоб-китоб"лари билан ёдда қолди. Ўйин олдидан ва ўйиндан сўнг мухлислар томонидан тартибсизликлар авж олди. Маҳаллий полиция вазиятга аралашишига тўғри келди. Юздан ортиқ мухлислар жароҳатланди, стадион трибуналарига зиён етказилди ҳамда кўплаб "ашаддий" мухлислар мамлакатдан депортация қилинди. Шунингдек, ўша йилнинг август ойидаги УЕФА суперкубоги баҳсида "Реал" жамоаси устидан қозонилган ғалаба истамбулликларнинг "фараҳбахш йили"га яна бир безак берди дейиш мумкин. Монако князлигидаги "Луи II" ўйингоҳида бўлиб ўтган баҳсда Жарделнинг дубли эвазига ажойиб ғалабага эришилди. "Қироллик клуби" ҳужумчиси афсонавий Раул Гонсалес томонидан ягона урилган гол эса мадридликлар учун етарли бўлмади.


Копенгаген финалидаги ғалаба қувончи (2000 йил)


"Avrupa Fatihi Sari-Kirmizililar"


Турк футболида номдорлиги ва такрорланмас ўйин услубига эга мазкур жамоанинг раҳбарияти ҳамиша трансфер сиёсатини оқилона олиб боради. Клубга олинадиган футболчилардан тортиб, бош мураббий тайинлаш масаласига ўзгача маъсулият ва профессионал тарзда ёндашилади. Топ даражадаги футболчилар ва тажрибалий мураббийлар билан узоқ йиллик шартномалар имзоланади ва молиявий тарафлама чиқимдан қочилмайди. Албатта, шунга яраша натижа ҳам талаб қилинади. Клуб тарихига эътибор берсак, 23та чемпионликдан 10таси хорижий мураббийлар бошчилигида қўлга киритилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Жумладан, Б.Бирч, Ю.Дервал, К.Фелдкамп, Р.Холманн, М.Луческу, Э.Герец каби мутахассислар "сариқ-қизиллар"ни чемпионлик сари етаклаган. Шунингдек, кубок соҳиби бўлишида З.Хельд, Г.Сунесс, Г.Хаджи, Р.Манчини, Я.Рикерник сингари хорижлик мураббийларнинг салмоқли меҳнати катта рол ўйнаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, клуб раҳбарияти мураббий танлашда адашмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Натижалар буни айтиб турибди. Хуллас, жамоа мухлислари тили билан айтганда - "Avrupa Fatihi Sari-Kirmizililar".

"Истамбулча мухлислик"дан Гиннес рекордларигача

Кўпчилик инсонлар "Истамбул дербиси"да футболнигина эмас, мухлисларнинг ўзаро "беллашуви"ни ҳам кўришга одатланишган. "Фенербахче", "Бешиктош" ва "Галатасарой" клубларининг ўзаро тўқнашувлари камдан-кам ҳолатларда талофатсиз ва тинч ўтганига гувоҳ бўлишади. Бу жамоа ишқибозлари бир-бирларига нисбатан кескин агрессив муносабатларни сақлаб келишади. Баъзида бу тўқнашувлар гиннес рекордлари китобига ҳам кирганига гувоҳ бўлганмиз. Жумладан, 2011 йил 18 март куни ички чемпионатнинг 26-туридан ўрин олган "Фенербахче"га қарши кечган баҳсда "Галатасарой" мухлислари ажойиб атмосфера яратишди. Клуб фанатлари томонидан ташкил қилинган шовқин децибели 131,76 ни ташкил этди ва Гиннес рекордлари китобига киритилди. Бу кўрсаткич билан барча спорт мусобақалари тарихида амалга оширилмаган тарафкашлик қайд этишди.


Клуб жонкуярлари


Агар сиз бирор юмуш ёки саёҳат сабаб Истамбулга ташриф буюрсангиз Галатадаги ўша машҳур минорага боришингизни маслаҳат бераман. Сал кам етти асрлик миноранинг ҳашамати, виқори ва осмонга тик тутган қадди - "Галатасарой"нинг тимсолидир.



Эътиборингиз учун раҳмат!


Фарруҳ Дониёров


"Championat.asia"да янги рукн: Бир клуб тарихи. "Дортмунд вулқони"

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика