

Жидда жамоасини Марсело Гальярдо бошқаради. Мутахассис билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди.
47 ёшли аргентиналик "Ривер Плейт"ни тарк этганидан сўнг, 2022 йилдан бери ишламаган эди. У Аргентина жамоаси билан икки марта Либертадорес Кубоги, Аргентина чемпионати, уч марта Аргентина Кубоги ва бошқа совринларни қўлга киритган.
"Ал Иттиҳод" 27 ноябрь куни ОЧЛнинг 5-тур ўйинлари доирасида ОКМКга қарши Тошкентда ўйин ўтказади.



