UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  18

"Бир футболчи тарихи". Мессининг ўйинини кузатадиган, футболдаги суюклиси Роналду бўлган Хадсон-Одои ҳақида Янгиликлар

"Бир футболчи тарихи". Мессининг ўйинини кузатадиган, футболдаги суюклиси Роналду бўлган Хадсон-Одои ҳақида

Криштиану Роналду “Ювентус”га ўтганидан сўнг, “Реал Мадрид” ҳужумчи борасида анча қийналиб қолди ва бир мавсумни амаллаб ўтказди.

Натижаларни эса кўрдингиз, билдингиз, ЕЧЛда нимчорак финалдан ўта олмади, Ла Лигада эса чемпионлик йўқ. 2019/20 йилги мавсум бошланишидан аввал “Челси”нинг асосий форварди Эден Азар мадридликлар сафига бориб қўшилди. Лондон жамоаси эса ҳужум чизиғидаги етакчисидан ажралиб, муаммолари анчагина кўпайиб қолди. Оливье Жиру, Темми Абрахам каби футболчилардан ташқари жамоа сафига Тимо Вернер, Кристиан Пулишич каби форвардлар келиб қўшилди. Лондонликлар сафида яна бир футболчи борки, бу ёш истеъдод, ўсиб келаётган ҳужумчи ва яқин орада жамоанинг асосий таркибининг ажралмас ўйинчиси бўлиши кутилаётган форвард Каллум Хадсон-Одои. Қаҳрамонимиз ўтган сешанба куни Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Ренн” билан ўйинда тўп киритди, келинг бугун англиялик ҳужумчи билан танишамиз.



Ким ўзи у?

“Челси” клуби ва Англия терма жамоасининг ҳужумчиси 2000 йилнинг 7 ноябрь куни Лондон шаҳрида туғилди. Каллум "Челси" ёшлар академиясининг битирувчиси ҳисобланади. Клубга 8 ёшида келган. 17 ёшга тўлганидаёқ унга бир қатор жамоалар қизиқиш билдира бошлашди, лекин у “Челси” билан уч йиллик шартнома имзолади.

Клублардаги фаолияти ҳақида

Дебют учрашувини 2018 йилда ўтказди: Англия кубоги доирасида “Ньюкасл” жамоасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Мавсумнинг сўнгига қадар эса яна учта баҳсда майдонга тушди, бироқ ўз ўйинини топиб кета олмади. Кейинги мавсумда унинг дастлабки голи ҳамда жамоа сафида мунтазам равишда майдонга тушиш кутиб турарди. 29 ноябрь куни Европа Лигаси доирасида гуруҳ босқичида Грециянинг ПАОК жамоаси дарвозасига “Челси”даги биринчи голини урди. Кейинчалик жамоа сафида мунтазам майдонга туша бошлади. Асосий таркибда бўлмаса-да, захирадан ўйинга қўшила бошлаганди. Бироқ 2019 йилнинг апрель ойида “Бёрнли” билан ўйинда жароҳат олди ва мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. Янги мавсум бошлангач, “Челси” билан беш йиллик шартнома тузди ва ҳафтасига 120 минг фунт маош оладиган бўлди. Бу билан 18 ёшли футболчининг маоши 48 карра ошди. Бунга қадар у ҳафтасига 2,5 минг фунт ишлаб топаётган эди.



Форвард ҳужум чизиғининг деярли барча нуқтасида ўйнай олади. Интервьюларидан бирида Хадсон-Одои Марадона ва Мессини таққослаганди: “Марадонанинг ашаддий мухлисиман. Унинг ўйинларини ёшлигимда кўп кўрганман. Диего буюк футболчи бўлган. У дриблинг ва гол уришни яхши кўрарди. Марадона ва Месси ажойиб футболчилар, иккиси ҳам тарихда ўз номини қолдиришга улгуришган. Лео дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Мен унинг тарафидаман десам ҳам бўлади, чунки унинг ўйини бизнинг давримизга мос тушади ва кўпроқ унинг ўйинини кузатаман”. Лекин шундай бўлса-да, айни замондаги энг суюкли футболчиси кимлиги ҳақида сўрашганида Криштиану Роналду, футбол тарихидаги суюклиси ким эканлигини сўрашганида эса Роналдиньо деб жавоб берган.

Бутун дунёда бошланган пандемия сабаб, баҳорда футбол учрашувлари ҳам тўхтатилди. Коронавирус футболчилар орасида биринчилардан бўлиб айнан Каллум Хадсон-Одоига юқди. Март ойининг сўнггида қаҳрамонимиз бу касалликни енгди.

Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Англия терма жамоасининг турли ёш тоифасидаги жамоаларида ўйнаган Каллум дастлаб, 2016 йилда Англиянинг U-16 терма жамоасида Чехия термасига қарши ўйинда дебют қилди. Айнан 2016 йилда Англия U-17 терма жамоасидан ҳам таклиф олди. 2019 йил март ойида Чехия ва Черногория терма жамоаларига қарши ўйинларга Англиянинг асосий термасига чақирув олди. Ўша йилнинг 22 мартида Чехияга қарши Европа чемпионати саралаш турнирида дебют қилди. Ушбу ўйиндан сўнг Хадсон-Одои Англия терма жамоасининг асосий таркибида расмий учрашувда (18 йил 135 кун) майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Одои 18 ёш ва 183 кунлик вақтида терма жамоа сафида дебют қилган Данкан Эдвардснинг рекордини янгилади.



Шахсий ҳаёти

Хадсон ижтимоий тармоқлардаги саҳифларида оиласини жуда ҳам яхши кўришини тез-тез кўрсатиб туради.



У футболда ташқари Баскетбол спорт турига қизиқади. “Челси” расмий сайтида ажойиб бир рукн – “...билан 90 сония” мини-интервьюсида унга “Сиз учун футболдан кейинги ўринда турувчи спорт тури қайси?”- дея савол берилганида: “Баскетбол. Телевизор орқали баскетбол ўйинларини томоша қилиш учун доимо имконият қидираман. Бу спорт турининг барча жиҳатлари ёқади, айниқса, умумий муҳити. Хуллас, баскетболга меҳрим жуда баланд” – деб жавоб берган.

Ёш футболчилар ҳақида ёзганимизда уларнинг умидли футболчи эканлиги, олдинда уларни катта марралар кутаётганини ёзамиз. Бироқ бу футболчи Англия футболи ихлосмандларининг умиди бўлмаслиги керак, балки ундан катта натижалар кутавериши керак. “Челси” мухлислари ҳам хурсанд бўлаверишсин, келажак учун яхши пойдеворлари бор, ҳозирданоқ натижа қайд этаётган форвард етакчиликни ҳам қўлга ола билади.



Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика