UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  16 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

"Бир футболчи тарихи". Голларни чап оёқда урадиган, пенальтини ўнг оёқда тепадиган Мейсон Гринвуд ҳақида Янгиликлар

"Бир футболчи тарихи". Голларни чап оёқда урадиган, пенальтини ўнг оёқда тепадиган Мейсон Гринвуд ҳақида

Хабарингиз борми йўқми, билмадик, лекин яқин орада чиққан бир хабар барчани ажаблантирди.

Шундоқ ҳам ишлари юришмаётган “Манчестер Юнайтед”нинг асосий футболчиларидан бири Мэйсон Гринвуд ўз ўйини билан барчани қанчалик лол қолдирган бўлса, харакатер жиҳатдан шунчалик хайратга сола бошлади оммани. Ҳозирда у инглиз нашрлари томонидан энг кўп қораланаётган футболчи бўлиб турибди. Уни ёш бўла туриб тартиб интизомга бўйсунмаслиги, машғулотларга кечикиши, терма жамоа йиғинида Фил Фоден билан меҳмонхонада зиёфат ташкил этгани етмагандек, энди Гринвуд бир аёлни зўрлашда, унга куч ишлатишда айбланмоқда экан. "Манчестер Юнайтед" мураббийлари уни тарбиялаш мақсадида қайдномага киритмай қўйишганди. Хўш, ўзи Мейсон қандай инсон ва ҳозирги даражасига қандай етган эди? Бугун бредфорлик футболчи ҳақида гаплашамиз.

Мэйсон Гринвуд – ким ўзи у?


Мэйсон Уилл Жон Гринвуд ХХI асрнинг дастлабки йили, 2001 йил 1 октябрда Англиянинг Бредфорд шаҳрида туғилган. Ёшликдан футболга қизиқиши уйғонган иқтидор эгаси ҳозирги жамоаси бўлган "Манчестер Юнайтед" академиясининг битирувчиси. Дастлаб миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргана бошлаганида Гринвуд марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнай бошлади, аммо кейинчалик форвардлик вазифани яхши уддалай олди ҳамда шу жойда қолди. МЮнинг болалар жамоаси сафида устози Имон Малви унга кўп кўмаклашган. Интервюларининг бирида уни эслаганди ва “8, 9 ва 10 ёшгача бўлганлар жамоасида ўйнаганимда, у биз билан бирга сафар учрашувларига борарди. Ҳар доим ёрдамлашиб, нима қилишим кераклигини ўргатарди. У мени синовдан ўтказарди” – дея хотирлаган. Илк ўйинини 6 ёшда ўтказган ва Гринвуд "Галифакс" жамоаси сафида 16та гол урган. Жамоа айни ўша баҳсда 16:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



Клубдаги фаолияти ҳақида


2017/18 йилги мавсумни Гринвуд “Манчестер Юнайтед”нинг 18 ёшгача бўлган таркибида ўтказди ҳамда 17 учрашувда 17 та гол урди. 2018 йил ёз фасли. Манчестерликларнинг асосий жамоаси ўз йиғинини АҚШда ўтказадиган бўлди ва айни ўша вақтда Гринвуд асосий таркиб билан мавсумолди сафарга йўл олди. Ўртоқлик учрашувлари ўтказилганда “Америка” ва “Сан-Хосе Эртквейс” жамоаларига қарши ўинда майдонга тушди.

17 ёшга тўлганининг эртаси куни у "Манчестер Юнайтед" билан биринчи профессионал шартномасини имзолади. Айни ўша октябрь ойида Мэйсон Guardian газетаси талқинига кўра "Англия Премьер лигасининг 20 нафар энг яхши истеъдоди" рўйхатига киритилди. Дастлаб у анча вақт қайдонмага ҳам киритлмай юрди, лекин маълум вақт ўтгач ЕЧЛ доирасида “Валенсия”га қарши ўтказилган ўйинда захира ўриндиғидан туриб баҳсни кузатди. Энг қизиғи эса МЮнинг асосий таркибидаги дастлабки ўйинини ҳам ЕЧЛ доирасида ўтказди. 2019 йил март ойининг олтинчи санасида ПСЖ га қарши ўйинда Эшли Янг ўрнини эгаллади ҳамда ўша баҳсда иштироки билан “Манчестер Юнайтед”нинг ЕЧЛда майдонга тушган энг ёш футболчисига айланди (17 ёш 156 кун). Бундан аввалги рекорд эса Жерар Пикега тегишли бўлган Жерар Пике (17 ёш 310 кун). Кейинчалик Гринвуднинг ўзи ушбу ўйин ҳақида эслаганда қуйига сўзларни айтган эди: “Ҳаммаси аъло! Қийин вазиятда ғалабага эришдик. Дебютим академиямиздагилар ишининг ўзига хос рамзига айланди. Қойилмақом ҳиссиётларни бошдан кечирдим”.

2019 йил 19 сентябрда Мэйсон "Манчестер Юнайтед" таркибида Европа Лигасида "Астана"га қарши ўйинда биринчи голини урди ва жамоасининг еврокубокларда тўп киритган энг ёш футболчисига айланди. 2016 йилда Маркус Рашфорд томонидан ўрнатилган рекорд янгиланган эди. 2019 йил 18 октябрда эса жамоа билан янги шартнома имзоланди, муддат 2023 йилгача. Ўша чоғда у билан интервьюда янги шартнома ҳақида берилган саволга “7 ёшимдан буён шу клубдаман. Барча босқичларни босиб ўтдим: 14, 15, 16 ва 23 ёшгача бўлганлар жамоасида ўйнаб, ниҳоят, асосий жамоа сафига қўшилдим. Катталар футболида келишувга эришиш ўзгача ҳиссиётларни бағишлайди. Анчадан буён шу ердаман ва бу тинимсиз меҳнатларим учун совғадир” – деган жавобни берган эди. Унинг агенти – отаси. Шу боис Гринвуд бошқа агентлар хизматини рад этган. Айнан отаси 2018 йилда ўғлининг биринчи профессионал шартнома тузишига, ўтган йил ёзида клуб билан янги 4 йиллик битим имзолашига ва Nike билан шартнома шартларини яхшилашга эришганди.



Премьер-лигадаги биринчи голини 2019 йил 24 ноябрда "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб дарвозага киритишга эришди. Ўтган мавсум Европа лигасида ва Премьер-лигада ҳам ўз дублини расмийлаштирган Мэйсон учун 2019/20 йилги мавсум ажойиб ўтди деса бўлади. 49 учрашув ўтказиб ва 17та гол уришган муваффақ бўлди. Оле Гуннар Сульшер Гринвуд энди-энди таркибга кирган чоғда унга маслаҳатнамо гап айтганди: “Мэйсон мен кўрган ҳужумни якунловчилар орасида энг яхшиларидан бири. Мен етарлича юқори даражадаги футболчилар билан ўйнаганман. Мэйсон мендан зўр, бу аниқ. У шунчаки тинмай ишлаши керак, олдинда кўп йиллар бор. Ҳар доим олдинда турган ўйин энг муҳими”. Кейинроқ Сульшернинг ишончи тўғрисида Гринвуднинг ўзи “Ҳа, нималарга қодирлигимни ҳаммага кўрсатмоқчиман: ҳам ўйинлар, ҳам машғулотларда. Жамоа учун қўлимдан келган барчасини қиламан” – деган фикрни айтган.

“Манчестер Юнайтед” бу мавсум Европа чемпионлар лигасида иштирок этмоқда. Гринвуд эса бу мусобақада ҳам гол уришга эришди. 28 октябрь куни “Лейпциг” жамоаси билан ўйинда тўп киритди. 2020 йилда “Golden boy” совринига даъвогарлар рўйхатидан ҳам жой олди.



Терма жамоадаги фаолияти ҳақида


16 ёшида Англиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасига чақирув олди ва 2017 йилнинг 8-ноябрь куни Португалия U-17 терма жамоасига қарши дебют учрашувини ўтказди. 2017 йил 11ноябрьда у Россия терма жамоасига қарши ўйинда эса миллий терма жамоадаги биринчи голини урди. 2018 йил февраль ойида футболчи Англиянинг U-17 термаси сафида Алгарвида ўтказилган турнирда иштирок этди. Шу билан бир қаторда кейинги йилларда Гринвуд Англиянинг U-18, U-21 терма сафида ҳам ўйнади. Англиянинг асосий термаси сафига эса айни шу йил чақирув олди ҳамда 5 сентябрьда УЕФА Миллатлар Лигасида Исландияга қарши ўйинда дебютини нишонлади. Ўша ўйин нафақат Гринвуд балки Манчестер шаҳрининг бошқа бир клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден учун ҳам дастлабкиси эди. Исландия термасига қарши ўйиндан кейин икки футболчи карантин қоидаларини бузишди. Аниқроғи, улар мазкур учрашувдан кейин меҳмонхонага енгилтабиат қизларни таклиф этишган ва бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Душанба куни эса Гринвуд ва Фоден терма жамоа лагеридан ҳайдалди. Ўша воқеадан сўнг “Воқеадан ўзимга хулоса чиқардим ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўрамоқчиман. Гарет Саутгейтдан кечирим сўрайман, у менга билдирган ишончини оқлай олмадим. Бу менинг айбим. Оилам ва мухлисларга бу вазиятдан сабоқ оламан деб ваъда бераман” – деган эди Гринвуд.



Фаолиятига доир қизиқ факт:

Мэйсон Гринвуд – чапақай. Голларининг кўпини чап оёғида урган, зарбаларни ҳам асосан шу оёғдан фойдаланади. Эътибор берган бўлсангиз Мэйсон пенальтини ўнг оёғида тепади ва бу ажабланарли. Ўзидан бу ҳақида сўрашганида қизиқ ҳикояни айтиб берганди. “Ҳаммаси U-13 жамоасида ўйнаган пайтимда бошланган. "Манчестер Сити"га қарши кечган баҳсда тўпни чап оёқда тепиб, мўлжалда адашганман, ўша ўйинни ёмон ўтказганман. Шундан буён пенальтини ўнг оёқда ижро этаман”.




Фаолияти ҳақида ўқидингиз, маълумотлар олдингиз, у ҳақидаги мутахассислар фикрини билдингиз. Аммо ҳозирги кундаги мақола аввалида келтирган муаммолар унинг фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин. “Юлдузлик касали” ҳақида кўп гапирилади, Мэйсон ҳам шу касалликка чалинганларнинг бири бўлиб қолмаслик ниятидамиз, агар ҳарактер кўрсатмасдан, ўз ўйинини майдонда аъло бажариб қўйса ТОП даражага эриша олади. “Golden boy” соврини учун ҳам рўйхатга киритилгани ҳақида ёздик, олиш олмаслиги ҳозир муҳим эмас, лекин ишлари жойига тушиб кетса “Олтин тўп” ҳам бор олдинда, ўзи Месси & Роналдудан кейин яна янги ёш юлдузлар чиқиб мазкур совринни олишлари ҳақида ўйлаб қолган эди киши…


Оғабек Самисов тайёрлади


“Бир футболчи тарихи”. Диогу Жота – ким ўзи у?         

"Бир футболчи тарихи". Моратани "ўлдирган" Федерико Вальверде ҳақида        

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика