UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  7 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  18 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  28 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Билолхон Тошмирзаев: "Шўртан"га қарши баҳсда бизга ғалаба жуда зарур эди" Янгиликлар

Билолхон Тошмирзаев: "Шўртан"га қарши баҳсда бизга ғалаба жуда зарур эди"

ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (2:0) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган мезбонлар ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев билан интервью ташкил этдик.

- Билолхон, "Шўртан"га қарши баҳс ҳақида нималарни айта оласиз?
- Жамомизнинг "Шўртан"га қарши учрашуви кўтаринки руҳда ўтди деб айта оламан. Ушбу баҳсда барча жамоадошларим майдонларини борларини бериб ҳаракат қилишди. Мазкур ўйинда ғалаба бизга жуда зарур эди, якунда бу вазифани уддаладик. Ғалабамизда мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари катта бўлди, ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан улар стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

- Сиз ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Айтингчи, бу сизга келгусида қандай иштиёқ беради?
- Албатта, бундай эътироф ҳар бир футболчи учун ёқимли. Бу натижа менга яна кўпроқ шижоат билан ўйнаш масъулиятини юклайди. Насиб бўлса бунданда яхшироқ ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд қиламан деган умиддаман.

- "Турон" жамоаси мазкур ғалабадан сўнг тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятни сақлаб қолди. Сўнги турда Фарғонада пешқадам "Нефтчи" жамоасига қарши майдонга тушасизлар. Сизнингча, бу ўйин қандай бўлади?
- Ўйлайманки, бу учрашув финал каби бўлади. Ғолиб жамоа тўғридан-тўғри Суперлигага чиқиши ўйиннинг аҳамиятини янада ошириб юбориши табиий. Насиб бўлса ушбу учрашувда ғалаба қозониб, Суперлигага чиқамиз. Айни дамда жамоамиз аъзоларининг руҳияти аъло даражада.

- Кўпчилик учун қизиқарли бўлган савол. Билолхон Тошмирзаев қаерда таваллуд топган? Биринчи ўйнаган жамоангиз ва футболдаги илк мураббийингиз ким бўлган?
- Мен асли Наманган вилоятида туғилганман. Биринчи мураббийларим Фахриддин ва Рашид Мамажоновлар ҳисобланади. Айнан Рашид Мамажонов мени "Пахтакор" футбол академиясига олиб борганлар. Профессионал футболдаги илк жамоам Тошкентнинг "Обод" клуби бўлган.

- "Турон" жамоаси мухлисларига тилакларингиз?
- Аввало, мухлисларимизга стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Барчаларига соғлиқ-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилайман. "Нефтчи"га қарши ҳал қилувчи ўйинда ҳам бизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлардим.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика