Bild: "Динамо Киев" Виейриньяга даъвогар

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2014, 16:59
Португалиялик ярим ҳимоячига Киев клуби қизиқиб қолди.
Bild нашрининг хабарига кўра, "Вольфсбург"нинг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Виейринья клуб билан ёзда тугайдиган шартномасини узайтириш борасида якуний қарорга келгани йўқ.

Томонлар музокара ўтказишмоқда. Португалиялик футболчи  "Вольфсбург" раҳбариятидан маошини сезиларли тарзда оширишларини сўрамоқда.

Вазиятни ПАОК, "Наполи" ва Киевнинг "Динамо" клублари кузатишмоқда. Украина клуби 2013 йил ёзида ҳам Виейриньяни қўлга киритмоқчи бўлганди, бироқ трансфер амалга ошмаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.ua