UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  3 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  9 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  7 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  25 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида Янгиликлар

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида

“Goal” тарихда энг кўп титул ютган дарвозабонлар рўйхатини тақдим этди.

Унда етакчи сифатида португалиялик Витор Баия кўрсатилган. Кипер фаолияти давомида “Порту”, “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва умумий 35 та жамоавий соврин қўлга киритгани маълум бўлди. Ундан кейинги ўринлардан Мануэль Нойер ҳамда Жанлуижи Буффон бормоқда. 36 ёшли Нойер “Шальке 04”, “Бавария” ҳамда Германия ТЖда 31 та, Буффон эса “Парма”, “Ювентус”, ПСЖ ҳамда Италия ТЖда 28 та титул ютгани кўрсатилган.

Кучли бешликка Икер Касильяс (27 та), Эдвин ван дер Сар ва Кейлор Навас (26 тадан) якун ясаган.

*Бироқ, рейтинг тўғрилигига бироз шубҳа бор. Чунки, украиналик таниқли дарвозабон Александр Шовковскийда 31 та, бразилиялик Жулио Сезарда 34 тага яқин соврин мавжуд.

Ўзбекистондан бу бешликка Игнатий Нестеров ҳам бемолол қўшила олади. Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши посбонлардан бири ҳозиргача 26 та титулга эришгани маълум бўлди. Шунингдек, Нестеров 2015 йил "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганида қайдномадан ўрин олмаган.

Нестеров “Динамо”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Уҳуд” (С.Арабистони) ҳамда “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган.

Ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионлиги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2010, 2011, 2013, 2016, 2017, 2018 йилларда);

Ўзбекистон кубоги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2012, 2013, 2014, 2016, 2017).

Агар МДҲ кубоги ҳам расмий мусобақа деб олинса, у ҳолда Игнатийнинг жамоавий совринлари 27 тага тенг. У 2007 йил “Пахтакор” сафида мазкур турнирда муваффақиятга эришган.

Маълумот ўрнида, Игнатий Нестеров бешта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) Осиё Кубогида қатнашган ягона футболчи. Шунингдек, у Ўзбекистон МТЖ билан қитъа биринчилигида энг кўп баҳсда қатнашиш борасида Тимур Кападзе билан бирга рекордчи саналади – 17 тадан учрашув.

Ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказган Нестеров Ўзбекистон чемпионатида беш юзлик довонга яқинлашгани ҳақида хабар бергандик.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика