UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Алавес" — "Атлетико". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  0 15:21"Ман Сити" "Галатасарой" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  5 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  1 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  7 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  5 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  12 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  6

Биласизми? “Насаф” кеча олий лигадаги 600-учрашувини ўтказди Янгиликлар

Биласизми? “Насаф” кеча олий лигадаги 600-учрашувини ўтказди

1997 йилдан олий лигада иштирок этиб келаётган Қаршининг “Насаф” клуби кеча, ўзининг олий лигадаги 600-учрашувини ўтказди.

Бу учрашув ўзингизга маълум, жамоамиз ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба “Насаф”нинг барча чемпионатлардаги 337-ғалабаси сифатида қайд этилди.

Келинг,  шу ерда қисқача клубимиз тарихига назар ташлаймиз. “Насаф” олий лигадаги дебют иштирокида 6-ўрин билан чегараланган. 1998 йили 5-ўрин, 1999 йили эса 11-ўрин билан қаноатланган. Бу кўрсаткич, жамоамиз тархидаги энг ёмон кўрсаткич сифатида тарихда қолган. Шу йили “Насаф”ни Виктор Макаров бошқарган.

2000 йилги чемпионат бошида клубда катта ўзгаришларга қўл урилади. “Насаф”га Баҳром Ҳакимов бош мураббий сифатида таклиф этилади ва шу йили жамоамиз ўз тарихида биринчи марта бронза медалига сазовор бўлади. Баҳром Ҳакимов йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилади. Жамоамизнинг тўпурари – Зафар Холмуродов эса “Ҳужум қироли” совринига муяссар бўлади. Зафар Холмуродов шу йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 30 марта ишғол қилган. Бу натижани ҳанузгача ҳеч бир футболчимиз такрорлай олган эмас.

2007 ва 2008 йиллар ҳам клубимиз учун жуда омадсиз кечган. 2007 йили “Насаф” чемпионатни 9-ўрин билан якунлайди. Шу йили жамоамиз чемпионатни Баҳром Ҳакимов қўл остида бошлайди. Баҳром Ҳакимов истефосидан сўнг, “Насаф”ни вақтинча Виталий Ни бошқаради. Кейин эса Владимир Фомичев жамоага таклиф этилади. Натижа эса 6-ўрин. Якунда Владимир Фомичевга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилади.

“Насаф” 2008 йилги чемпионатни 9-ўрин билан якунлаган. Шу йили жамоамиз чемпионатни Виктор Борисов қўл остида бошлаган бўлса, ундан “Насаф”ни Эдгар Гесс қабул қилиб олади. Бу мураббий ҳам жамоада ўзгариш қила олмагач, жамоага Усмон Тошев бош мураббий сифатида таклиф этилади. Натижа эса 9-ўрин. Бу натижа ҳеч кимни қониқтирмас эди.

Шу йили клубга “Шўртан газ кимё мажмуаси” бош ҳомий сифатида бириктирилади. Энди “Насаф” клуби тарихида янги саҳифа очилади.

2009 йилги чемпионат бошида клубимиз раҳбарлари мисли кўрилмаган, катта ўзгаришларга қўл уришади.  Жамоага россиялик мутахасис Виктор Кумиков таклиф этилади. Иккинчи даврада эса клубга бош мураббий сифатида Анотолий Демьяненко тайинланади. Натижа 3-ўрин. Шу йили клуб қошида футбол мактаби ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзингизга маълум, Анотолий Демьяненко бошчилигидаги жамоамиз 2011 йили чемпионатда кумуш медалга сазовор бўлган ва ОФК кубогини қўлга киритган. Бу клуб тарихидаги жуда катта натижа эди.

2012 йил бошида клуб раҳбарияти жамоани Рўзиқул Бердиевга ишониб топширади. Ёш мураббий 7-турдан сўнг ўз лавозимидан четлатилади ва Усмон Тошев бош мураббий бўлади. Мавсум охирида, Усмон Тошев фаолиятидан қониқмаган клуб раҳбарияти жамоани яна Бердиевга топширади. Шу йили чемпионатни муваффақиятли бошлаган “Насаф”, 4-ўрин билан кифояланади. Бердиев шу йили 9та учрашувда ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушади.

Рўзиқул Бердиев шу вақтдан буён жамоамизни бошқариб келаяпти. Бу мураббий даврида “Насаф” тўрт марта (2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) қаторасига  бронза медалини, бир марта Ўзбекистон Кубогини (2015 йил) ва яна бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди (2016 йил). Жамоамиз Бердиев қўл остида тўрт марта Ўзбекистон Кубоги финалида ҳам иштирок этаганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” 2013 йилдан буён 3-ўриндан пастга тушган эмас.

Бу мураббий ўз фаолияти давомида  жамоамизни, чемпионат учрашувларида 133 марта майдонга бошлаб тушди. Шулардан 85 учрашувда “Насаф” ғалабага эришди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика