Биласизми? Мойес АПЛда хеч қачон сафарда "Арсенал"ни ютмаган

Aziz Tukhtamuradov
16 дек 2021, 09:12
"Вест Хэм" сафарда "Арсенал"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу Дэвид Мойес учун "канонирлар"га қарши сафардаги 18-ўйин эди. Унинг жамоалари "Арсенал" билан сафарда 4 та дуранг, 14 та мағлубият қайд этган экан. 

Ушбу серия АПЛда антирекорд ҳисобланади. Бунгача Мойес «Эвертон», «Манчестер Юнайтед» ва «Сандерленд» жамоаларида ишлаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›