UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  4 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

Биласизми? Эртага Тожикистон чемпионати старт олади Янгиликлар

Биласизми? Эртага Тожикистон чемпионати старт олади

Маълум бўлишича, ён қўшнимиз Тожикистонда коронавирус ҳолати аниқланмаган, шу боис эртадан миллий чемпионатга старт берилади.

Ҳисоб бўйича бу 29-миллий чемпионат ҳисобланади. Бу йилги мусобақада 10та клуб иштирок этади. 


1. «Локомотив-Помир» (Душанбе)

2. «Душанбе-83» (Душанбе)

3. ЦСКА (Душанбе)

4. «Хатлон» (Бохтар)

5. «Кўктош» (Рудаки)

6. «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода)

7. «Истаравшан» (Истаравшан)

8. «Хўжанд» (Хўжанд)

9. «Истиқлол» (Душанбе)

10. «Файзқанд» (Восе)


1-тур учрашувлари 

5 апрель (якшанба)

«Локомотив-Помир» – «Файзқанд»

«Хатлон» – «Истаравшан»

«Кўктош» – «Регар-ТадАЗ»

8 апрель (чоршанба)

«Душанбе-83» – «Истиқлол»

ЦСКА – «Хўжанд»



10та клубдан 6тасида ўзбекистонлик футболчилар бор 

Демак, Тожикистон чемпионатида 10та клуб иштирок этса, шундан олтитаси ўз сафини ўзбекистонлик легионерлар билан тўлдирган. Бу ҳақда сайтимиз орқали аввал хабар бергандик. 

Ўзбекистонлик футболчилар бор клублар: "Хўжанд", "Регар-ТадАЗ", ЦСКА, "Кўктош", "Истаравшан" ва "Файзқанд". 

Ўзбекистонлик футболчилар йўқ клублар: "Истиқлол", "Локомотив-Помир", "Хатлон", "Душанбе-83". 


Қайси клубда кимлар? 

"Хўжанд" - Маъмур Икромов (дарвозабон), Сирож Ҳамроев (ҳимоячи), Санжар Рихсибоев (ярим ҳимоячи), Андрей Сидоров (ҳужумчи). 

"Регар-ТадАЗ" - Жалил Кимсанов (ҳимоячи), Фаррух Нурлибоев (ҳимоячи), Сардор Эминов (ярим ҳимоячи). 

ЦСКА - Нодирбек Ибрагимов (ярим ҳимоячи). 

"Кўктош" - Бунёд Шодиев (ярим ҳимоячи), Муҳиддин Одилов (ҳужумчи), Аббос Икромов (ҳужумчи). 

"Истаравшан" - Шаҳзод Шамсиддинов (дарвозабон), Зуфаржон Акбаралиев (ҳимоячи), Тўлқинжон Умаров (ҳимоячи), Саиддостон Фозилов (ҳимоячи). 

"Файзқанд" - Жасур Қурбонов (ҳимоячи), Жасур Ашуров (ҳимоячи), Дилшоджон Баратов (ҳимоячи), Азизжон Зарипов (ҳимоячи), Анвар Муродов (ҳужумчи).


 

Клублар ҳақида маълумот 

Қуйида Тожикистон чемпионатида иштирок этувчи клублар ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 


«Истиқлол» (Душанбе) 

Бош мураббий: Виталий Левченко

2019 йилги натижаси: Чемпион, 51 очко. 

Легионерлари: Марко Милич (Сербия), Олекси Ларин (Украина), Виктор Свежов (Россия), Ваҳит Оразсаҳедов (Туркманистон). 

Энг кучли футболчиси: Алишер Жалилов.

 

"Истиқлол" охирги йилларда Тожикистоннинг энг кучли клуби ҳисобланади. 2010 йилдан буён 8 бор чемпион бўлган. Индонезиядаги икки йиллик фаолиятдан сўнг Манучеҳр Жалилов яна қадрдон жамоасига қайтди. Ушбу футболчи Тожикистон терма жамоасининг барча даврлардаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. 

Шунингдек, клуб ўз сафига Қирғизистоннинг "Дордой", Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубларида ўйнаб бир нечта голлар урган Ваҳит Оразсаҳедовни қўшиб олди. Албатта, бу йилги мавсумда ҳам жамоа сардори Алишер Жалиловдан кутилаётган умид катта. 26 ёшли футболчи фаолиятининг энг яхши онларини ўтказмоқда.


«Хўжанд» (Хўжанд) 

Бош мураббий: Никола Лазаревич.

2019 йилги натижаси: Иккинчи ўрин, 36 очко.

Легионерлари: Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Санжар Рихсибоев, Андрей Сидоров (барчаси Ўзбекистон). 

Энг кучли футболчиси: Фатхулло Фатхуллоев.

 

Етти бор иккинчи ўринни қўлга киритиб, ҳали чемпион бўлмаган "Хўжанд" ҳам бу мавсум ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Лекин бугун ўтказилган Суперкубок ўйинида "Истиқлол"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Хўжандликлар сафига Фатхулло Фатхуллоевнинг қўшилиши энг омадли трансфер сифатида айтилмоқда. Шунингдек, "Локомотив" собиқ дарвозабони Маъмур Икромов, "Машъал" тарбияланувчиси Сирож Ҳамроев, 2018 йилги U-23 Осиё чемпионати финалида гол уриб терма жамоамизга олтин медалларни тақдим этган Андрей Сидоров каби футболчилар ҳам "Хўжанд" шарафини ҳимоя қилишади. 


«Регар-ТадАЗ» (Турсунзода)

Бош мураббий: Ўктам Сатторов  

2019 йилги натижаси: 3-ўрин, 30 очко. 

Легионерлари: Жалил Кимсанов, Фаррух Нурлибоев, Сардор Эминов (учаласи Ўзбекистон), Акбари Араш (Эрон). 

Энг кучли футболчиси: Нозим Бобожонов.

 

"Регар-ТадАЗ" айниқса 2000 йилларда кўп бор тилга олинарди. Чунки бу жамоа ўз вақтида уч марта ОФК Президент Кубогида кумуш медалларни қўлга киритган. Ўз пайтида терма жамоа базаси бўлган клуб охирги йилларда бирмунча кучсизланиб қолгандек. 

Ўтган йил Кубок финалида мағлуб бўлган жамоанинг бу мавсум Нозим Бобожоновдан умиди катта. Шунингдек, турсунзодаликлар билан шартнома имзолаган Фаррух Нурлибоев ҳам ўзини кўрсатиши кутилмоқда. 


ЦСКА (Душанбе)

Бош мураббий: Сергей Жицкий 

2019 йилги натижаси: 4-ўрин, 29 очко. 

Легионерлари: Иван Пономаренко, Артём Гайдаш, Дмитрий Бондарь (учаласи Украина), Нодирбек Ибрагимов (Ўзбекистон). 

Энг кучли футболчиси: Дилшод Восиев.

 

"Армиячилар"нинг энг муваффақиятли онлари 90-йилларга тўғри келади. Лекин ўтган йилги 4-ўрин ҳам охирги ўн йилликдаги энг яхши натижа бўлди. Жамоани айни пайтда украиналик мураббий Сергей Жицкий бошқармоқда. Унинг қўл остида ЦСКА футболчилари ўтган йил "Истиқлол"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди. 

Жамоа сафига шу йил қишда Тожикистон терма жамоасида 50та ўйин ўтказган Дилшод Восиев келиб қўшилди. 32 ёшли футболчи жамоада энг асосий фигура бўлиши кутилмоқда. 


«Истаравшан» (Истаравшан)

Бош мураббий: Алиёр Ашурмамадов. 

2019 йилги натижаси: 5-ўрин, 27 очко. 

Легионерлари: Шаҳзод Шамсиддинов, Зуфаржон Акбаралиев, Тўлқинжон Умаров, Саиддостон Фозилов (ҳаммаси Ўзбекистон), Жозеф Феумба, Мбеке Сиебатчеу (иккаласи Камерун) 

Энг кучли футболчиси: Илҳом Баротов.

 

Икки ҳафта олдин бўлиб ўтган Лига Кубоги финалида "Истаравшан" ЦСКАни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўйинда Акбаралиев билан Баротовнинг голлари жамоага ғолибликни келтирди. 

Ўтган йилнинг октябридан бери Тожикистон миллий терма жамоасига таклиф этилаётган Илҳом Баротов анча ёрқин ўйин намойиш этмоқда. Бош мураббий Алиёр Ашурмамадов кўп жиҳатдан шу футболчига суяниши аниқ. Қолаверса бу клубда тўрт нафар ўзбекистонлик ўйнайди. 


«Кўктош» (Рудаки)

Бош мураббий: Раҳматулло Фузайлов.  

2019 йилги натижаси: 6-ўрин, 27 очко. 

Легионерлари: Бунёд Шодиев, Муҳиддин Одилов, Аббос Икромов (учаласи Ўзбекистон), Ишмаил Клотей, Принс Артур (иккаласи Гана), Эрфан Мораднежади (Эрон).   

Энг яхши футболчиси: Муҳиддин Одилов.

 

Ўз пайтида Тожикистон терма жамоасида ёрқин ўйин намойиш этган Раҳматулло Фузайлов бошқарувидаги "Кўктош" ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Ушбу жамоа сафида ҳамюртимиз Муҳиддин Одилов энг яхши футболчи бўлиши кутиляпти. "Кўктош" бир ой олдин ўтказилган Тожикистон футбол федерацияси Кубогида зафар қучиб, мавсумга тайёр эканлигини кўрсатди. 


«Хатлон» (Бохтар)

Бош мураббий: Аслиддин Хабибуллаев.  

2019 йилги натижаси: 7-ўрин, 24 очко. 

Легионери: Куайе Годсон (Гана)

Энг яхши футболчиси: Кароматулло Саидов.

 

Бохтарнинг "Хатлон" клуби ўз сафига фақат бир нафар легионерни қўшиб олди. Бу ганалик дарвозабон Куайе Годсон. Бу жамоа мавсум тугашига тўрт қолганида учинчи ўринда бораётганди, аммо охирги учрашувлардаги кетма-кет омадсизлик сабаб 7-ўринга тушиб қолди. Бу йил эса жамоа янада юқори ўринларни кўзлаяпти. 20 ёшли Кароматулло Саидов ўзини кўрсатса ажаб эмас. 


«Локомотив-Помир» (Душанбе)

Бош мураббий: Мубин Эргашев. 

2019 йилги натижаси: Биринчи лига чемпиони, 61 очко.  

Легионерлари: Бенжамин Асамоа, Авуку Калеб Одуро (иккаласи Гана). 

Энг яхши футболчиси: Ислом Зоиров.

 

"Истиқлол"нинг шу йил "Локомотив"га қарши ОЧЛ плей-офф учрашуви ёдингиздами? Ўшанда жамоа бош мураббийи Мубин Эргашев эди. Ҳозирда ушбу мураббий "Локомотив-Помир"ни бошқармоқда. Жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат. "Темирйўлчилар" Бразилияда бўтган U-17 жаҳон чемпионатида қатнашган бир нечта футболчини ўз сафларига қўшиб олишди. Масалан, 17 ёшли Азизбек Ҳасанов ўтган йил биринчи лигада 13та гол урди. 


«Файзқанд» (Восе)

Бош мураббий: Тоҳир Мўминов. 

2019 йилги натижаси: Биринчи лига вице-чемпиони, 60 очко. 

Легионерлари: Жасур Қурбонов, Жасур Ашуров, Дилшоджон Баратов, Азизжон Зарипов, Анвар Муродов (ҳаммаси Ўзбекистон). 

Энг яхши футболчиси: Далержон Тўхтасунов.


Биринчи лигадан чиққан яна бир жамоа. "Файзқанд" янги мавсум олдидан легионер сифатида фақат ўзбекистонлик футболчилар билан шартнома имзолади. Қолаверса жамоа бош мураббийи Тоҳир Мўминов номи кўпчиликка яхши таниш. Бу клуб ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 


«Душанбе-83» (Душанбе)

Бош мураббий: Назиршо Ризомов. 

2019 йилги натижаси: Биринчи лигада 3-ўрин, 54 очко. 

Легионерлари: Силванус Эванс Гбети, Колинс Адухене, Содиқ Муса, Идрис Амину, Агблей Жонс (барчаси Гана), Арий Элайджа (Қирғизистон).  

Энг яхши футболчиси: Элчибек Рашидбеков.


Бир пайтлари "Вахш" сафида порлаган Назиршо Ризомов қўл остидаги жамоа ушбу мавсум кучлилар орасида ўзини синаб кўради. Мавсум аввалида ўтказилган Лига Кубоги мусобақасида "Душанбе-83" учинчи ўрин учун баҳсда "Кўктош"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Клуб беш нафар ганалик футболчилар билан шартнома имзолади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика