UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Биласизми? Бухоронинг “Лабса” жамоаси Фарғонадаги учрашувга захира футболчиларисиз борди Янгиликлар

Биласизми? Бухоронинг “Лабса” жамоаси Фарғонадаги учрашувга захира футболчиларисиз борди

Теглар :  ЛабсаПРО-лига
Хабарингиз бор, бугун ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 30-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Лига дебютанти Бухоронинг “Лабса” жамоаси афтидан бошқа жамоалар сингари молиявий муаммоларга дуч келган кўринади. Боиси “Лабса” жамоаси Бухородан Фарғона вилояти, Олтиариқ туманига “Ифтихор” билан баҳсни ўтказиб қайтиш учун атига 11та футболчини олиб борган.

Энг қизиғи учрашув қайдномасига захира футболчилари ёзилмаган. Қолаверса “Лабса”ни сафар учрашувига бош мураббий эмас балки спорт директори Қобил Баратов олиб боргани маълум бўлди. Ҳар холда учрашув қайдномасига “Лабса” раҳбарияти бирорта ҳам мураббийини исм шарифини қайд этмагани киши эътиборини тортди.

Маълумот учун “Лабса” жамоаси ҳозирда 34 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг бугунги рақиби “Ифтихор” жамоаси эса 30 очко жамғариб, 7-ўриндан жой олган.

Кўрамиз, бугун бухороликлар 11 нафар бўлишига қарамай “Ифтихор” майдонидан очко билан қайта олармикин?

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика