

Бошқа ўйинларнинг барчасида майдон эгалари зафар қучишди. Бундан ташқари, биргина "Сўғдиёна"ни ҳисобга олмаганда, қолган жамоалар сафарда тўп кирита олмади.
Бу ютуқ "Бунёдкор"нинг сафардаги тўртинчи ғалабаси бўлди. Жамоа бунгача "Нефтчи", "Насаф" ва "Динамо"ни мағлуб этиб қайтганди. Яна шуни айтиш лозим, "Бунёдкор" ушбу мавсум ҳисобидан биринчи марта бир ўйинда бешта гол урди.
"Қўқон-1912"га келсак, бу жамоа ўз майдонида учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунгача жамоа "Насаф" ва "Машъал"га имкониятни бой берганди. Қизиғи шундаки, қўқонликлар "Машъал"дан 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди, "Бунёдкор" билан 2:5 қайд этилди.



