

Лекин АГМК охирги икки турда гол ура олмасдан мағлубиятга учради. Олмалиқликлар дастлаб Қаршида "Насаф"га, сўнгра Қўқонда "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришди. Иккита мағлубият сабаб АГМК турнир жадвалининг 3-поғонасига тушиб қолди.
"Насаф" эса аксинча ўтган икки турда ғалаба қозониб иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Бу йил кумуш медаллар учун кураш охирги тургача қизийдиган кўринади. Асосий кураш айнан АГМК ва "Насаф" ўртасида кечиши кутилмоқда. АГМК навбатдаги турни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўтказади, "Насаф" ҳам бу тур ўз майдонида ўйнайди. Қаршиликлар 4-ўриндаги "Қўқон-1912"ни қабул қилишади.



