Бэйл "Тоттенхэм"га қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
23 мар 2020, 19:56
"Реал" форварди Гарет Бэйл "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, 30 ёшли футболчи фақатгина бир ҳолатда собиқ жамоасига қайтиши мумкин. Унга кўра, "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқаётган Харри Кейн жамоани тарк этиши керак.

Олдинроқ "Реал" футболчисидан ёздаёқ воз кечишга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди.

Уэльслик футболчи 2007-2013 йиллар давомида "Тоттенхэм"да ўйнаган ва 101 млн евро эвазига "Реал"га ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo