

Уэльс ЖЧ-2022 саралашининг ярим финалида Австрияни мағлуб этди. Энди терма жамоа финалда Шотландия - Украина ўйини ғолибига қарши баҳс юритади.
"Тўғрисини айтсам, хеч кимга жавоб беришим шарт эмас. Вақтимни кетказиб қандайдир сигналлар ҳам бериб ўтирмайман. Шунчаки, улар уялишлари керак. Мени бундай масалалар ташвишга солмайди - нуқта.
Ўйнаш имкониятим бўлса, жарима зарбасидан ҳам гол ура оламан. Тўп дарвозага кириб кетишини томоша қилиб туриш ёқимли бўлди.
Ўйин охирида томирларим тортишиб қолди, лекин бу нормал ҳолат. Мен ватаним учун тоғларни талқон қиламан, бугун ҳам шундай муносабат билан ўйнадик", - деди "Реал"нинг уэльслик футболчиси.



