Бэйл: "ЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида "Реал" қийналади"

Aslanov Jasurbek
26 авг 2016
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи қуъаси ҳақида фикр билдирди.

"Қироллик клуби" гуруҳ босқичида Дортмунднинг "Боруссияси", Лиссабоннинг "Спортинги" ҳамда "Легия" билан ўйнайди.

"Мавсумни қуръа билан бошлаш катта далда беради. Мақсадимиз - барча совринларни қўлга киритиш. Барча гуруҳларда кучли жамоалар йиғилган, чунки Чемпионлар лигасида кучсиз жамоа бўлмайди. ЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида "Реал" қийналади, аммо биз кейинги босқичга чиқишга умид қиляпмиз" - дейди Бэйл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca