"Бетис"га қарши баҳсда "Реал" сафида 12 футболчи майдонга тушди (фото)

Aslanov Jasurbek
22 сен 2017, 12:42
Мадриднинг "Реал" клуби "Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 5-тур учрашувида майдонга 12 нафар футболчини туширди.

Баҳс якунланишига 20 дақиқа қолганида "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан икки футболчини алмаштиришга қарор қилди. Жароҳат олган Марсело ўрнига Васкес майдонга тушди, Лука Модрич эса ўрнини Майоралга бўшатиши керак эди. Бироқ асабийлашаётган "қаймоқранглилар" ўзини йўқотиб қўйди ва Модрич майдонни тарк этмади.

Учрашув бош ҳаками Матео Лаос тезда вазиятга ойдинлик киритди ва "Реал" футболчиларини санай бошлади ва майдонда "Қироллик клуби"нинг 12 футболчиси бор эканлигини билиб, Модрични захира ўриндиғига боришни сўради.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ушбу баҳсда "Бетис"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia