UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17

Бешинчиси беш бўладими? Янгиликлар

Бешинчиси беш бўладими?

Эртага Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс билан 2022 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди.

Мусобақанинг финал босқичига пойтахтимиз яшил майдонлари мезбонлик қилишини ҳисобга олсак саралаш Кападзе шогирдлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Унда футболчиларнинг янада тажриба тўплаши, халқаро ўйин кўникмасига эга бўлиши кўзда тутилган. Вакилларимиз илк турни Саудия Арабистони U-23 терма жамоасига қарши ўтказади. Сўнгги йилларда турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун ҳақиқий бош оғриқ бўлаётган саудияликлар бу сафар ҳам бизга рақиблик қилади. Келинг шу ўринда сўнгги йилларда ушбу юрт терма жамоасига қарши кечган учрашувларни ёдга олиб чиқамиз. 

2019 йил. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистонидаги саралаш баҳсларида қатнашганди. Ўшанда ҳам термамиз мусобақа мезбонлигини қўлга киритган, Саудияга эса тайёргарлик кўриш мақсадида борганди. Ушбу тўқнашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганини айтиш жоиз. 88-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг голи мағлубиятдан қутқариб қолган эди. 

10.11.2019. 

Саудия Арабистони U-19 - Ўзбекистон U-19 1:1

Голлар: Ал Сайали 45 (пен) - Жасур Жалолиддинов 88

Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Хожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов, 15. Диёр Рамазонов, 17. Руслан Розиев, 20. Хуршидбек Убайдуллаев, 22. Диёрбек Раҳимқулов

Захира: 12. Асадуллахон Полвонов, 16. Исломжон Абдуллахонов, 3. Даврон Анваров, 5. Алибек Давронов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 11. Бекзод Шамсиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Суннатилло Ҳамиджонов, 18. Музаффар Олимжонов, 19. Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 23. Отабек Жўрақўзиев

Худди шу йилнинг 14 ноябрь куни Саудия Арабистонинг миллий терма жамоаси рўбарў келди. "Пахтакор" стадионида фантастик муҳитда кечган беллашувда ҳисобда олдинда бораётган терма жамоамиз якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрагани ёдингиздан чиқиб улгурмагани аниқ. Демак иккинчи уриниш ҳам самарасиз кетди. 

ЖЧ-2022 саралаши

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3

Голлар: Элдор Шомуродов (16), Отабек Шукуров (56-п) - Салман Ал Фараж (23-п, 85), Салим Ал Досари (90)

14 ноябрь 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара, Юдаи Ямамото (барчаси Япония)

Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия)

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов - 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев - 8.Икром Алибоев, 7.Отабек Шукуров, 13.Санжар Қодирқулов - 10.Жалолиддин Машарипов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Мурод Холмуҳаммедов, 6.Лутфулла Тўраев. 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 18.Одил Ҳамробеков, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Жамшид Искандеров, 23.Олег Зотеев.

Саудия Арабистони: 21.Муҳаммад Ал Овайс, 13.Ёсир Ал Шаҳрони, 4.Зиёд Ал Саҳафи, 5.Муҳаммад Хубрани, 6.Муҳаммад Ал Бурайк, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Яҳё Ал Шеҳри, 11.Хаттан Баҳбри, 14.Абдуллоҳ Отайф, 17.Фирас Ал Бурайкан, 18.Салим Ал Давсари.

Захира: 1.Амин Ал Буҳари, 2.Сауд Абдуллоҳ, 3.Ҳассан Ал Тамбакти, 9.Хорун Камара, 10.Наваф Ал Абид, 12.Абдуллоҳ Ал Ҳайбари, 16.Абдураҳмон Ал Досари, 19.Абдулраҳмон Ал Обайд, 20.Абдулазиз Ал Биши, 22.Фаваз Ал Қарни, 23.Абдуллоҳ Ал Ҳамдан.



2020 йилнинг январь ойида Таиландда Токио-2020 олимпиядасига йўлланма берувчи U-23 Осиё чемпионати ташкиллаштирилди. Чорак финалда БАА тўсиғидан осонликча ўтган олимпиячиларимизни ярим финалда Саудия Арабистони кутарди. Тенгма-тенг кечган баҳсда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол саудияликларнинг тўғридан-тўғри олимпиядага йўлланма олишини таъминлаганди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Австралия "улоқ"ни илиб кетган. 


U-23 Осиё чемпионати

Ярим финал

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0

Гол: Носир Салмон Ал Омран (87)

22 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)

Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)

VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)

VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой) 

Саудия Арабистони U-23: 22.Муҳаммад Алями, Абдулбосит Муҳаммад Ҳинди, 4.Ҳассан Алтамбакти, 6.Сами Алнажи, 7.Абдулраҳмон Ғариб, 9.Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамддан, 10.Айман Алҳулайф, 13.Ҳолид Дубайш, 14.Али Содиқ Ал Ҳассан, 20.Муҳтор Али Шайҳ, 23.Сауд Абдуллоҳ Албудҳамид.

Захира: 1.Амин Муҳаммадсалоҳ Ал Бухорий, 21.Салоҳ Абдуллоҳ Ал Оҳаймид, 2.Абдуллоҳ Ҳассун Тармин, 5.Абдулилаҳ Аламри, 8.Носир Салмон Ал Омран, 11.Абдулраҳмон Ҳошим Алями, 12.Айман Яҳё Аҳмад, 15.Ҳуссайн Аҳмад Ал Иса, 16.Юсуф Саад Ал Ҳарби, 17.Саад Али Ал Салули, 18.Ҳолид Ал Ғаннам, 19.Ферас Тариқ Ал Брикан.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.


Жорий йилда ЖЧ-2022 навбатдаги босқичига йўлланма берувчи асосий баҳсда миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига йирик ҳисобда енгилди. Бу натижа эса тарихда илк бор иккинчи босқичда қолиб кетишимизга сабаб бўлди. 

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи

15.06.2021, 23.00

С.Арабистони - Ўзбекистон 3:0

Гол: Салмон ал Фараж, 25 (1:0), Салмон ал Фараж, 32 (2:0), Али Ал Ҳассан, 52 (3:0)

Бош ҳакам: Хюнг Жин Ко (Ж.Корея)

Қанот ҳакамлари: Жаэол Юн, Санг Жун Парк (Ж.Корея)

Захира ҳаками: Муҳаммад Абдулла (БАА)

С.Арабистони: 21. Муҳаммад Ал Овайс – 2. Султон Ал Ғаним, 3. Абдулла Маду, 13. Йосир Ал Шахрони, 23. Ҳассан Ал Тамбакти – 7. Салмон Ал Фараж, 8. Али Ал Ҳассан, 14. Иброҳим Отайф – 11. Ҳолид Ал Шехри, 18. Абдуллоҳ Ғариб, 19. Муҳаммад Ҳалил Ал Овайс.

Захира: 1. Муҳаммад Фараж Ал Ями, 4. Муҳаммад Абду Қурбоний, 5. Ал Булайхи, 6. Абдулеле Ал Амри, 9. Абдулла Ал Ҳамадан, 10. Али Ҳассан Ал Асмари, 12. Сауд Абдулла Абдулҳамид, 15. Носир Исса Ал Довсари, 16. Сами Ал Нажи, 17. Муҳаммад Марзуқ Ал Кувайкиби, 20. Ферас Ал Брикан, 22. Зайд Мажид Ал Баварди

Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов – 23. Иброҳимҳалил Йўлдошев(17. Достонбек Ҳамдамов,54), 5. Рустам Ашурматов, 9. Одил Аҳмедов, 3. Ҳожиакбар Алижонов – 6. Одил Ҳамробеков(22. Ойбек Бозоров, 54), 7. Отабек Шукуров, 13. Олег Зотеев, 10. Жалолиддин Машарипов, 18. Вагиз Галиулин(Икром Алибоев, 54) – 14. Элдор Шомуродов

Захира: 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Фарруҳ Икромов, 16. Валижон Раҳимов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 2. Исломжон Қобилов, 15. Ҳусниддин Алиқулов, 19. Аброрбек Исмоилов,  11. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 21. Игорь Сергеев. 

Саудияликларга қарши бешинчи баҳсда футболчиларимизнинг иши беш бўладими? Барчасини эртага билиб оламиз. Сизлардан эса ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

П.С: Сўнгги йиллардаги ва турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг натижалари келтирилди. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика