Бернд Штанге: “Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинларда турлича ўйнадик”
11 сен 2018 13:53
Янгиликлар
Бернд Штанге: “Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинларда турлича ўйнадик”
– Биринчи навбатда рақибларимизни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳс имкониятлардан фойдаланилмаган ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам биринчи таймда кўплаб голлар уриши мумкин эди. Учрашув давомида футболчиларим назоратни йўқотишди ва сариқ, қизил карточкалар олишди. Бундай вазиятда натижага эришиш қийин. Гап профессионал тартиб ҳақида кетмоқда. Бугунги вазиятни таҳлил қилиб чиқишимиз керак.
– Иккита ўртоқлик ўйинидан қандай хулосалар қилдингиз?
- Биз Ўзбекистон билан яхши ўйин намойиш этгандик. Футболчиларим Қирғизистон терма жамоасини менсимай, осон ўйин кутишганди, бунинг учун рақиб бизни жазолади. Беш кун олдин Ўзбекистон билан ўйинда намойиш этилган юқори даражадаги ўйинни Қирғизистон билан учрашувда кўрсата олмадик. Бугун рақибдан кучли эмасдик ва Қирғизистон ҳақли тарзда ғолиб бўлди.
– Бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?
– Ҳакамлик ҳақида гапириш менинг ваколатимга кирмайди. Менимча биринчи таймда у қадар кўп қўполликлар бўлмади ва сариқ карточклар сонидан хайрон қолдим. Аммо шундай бўлса ҳам футболчиларим назоратни йўқотмасликлари лозим. Футболчилар ҳиссиётга берилишди, назорат йўқотилиши қимматга тушди, - деб Штангенинг сўзларини келтиради Қирғизистон футбол Федерацияси расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, учрашувни қозоғистонлик ҳакам Александр Алиев бошқариб борди. Баҳс давомида у жами 9та сариқ ва 3та қизил карточка кўрсатди. Учала қизил карточка ҳам Сурия терма жамоаси аъзоларига кўрсатилди.
Фикрлар