

Саудия клубларидан бири футболчининг агенти бўлмиш Жорже Мендеш билан боғланиб, ҳамкорликнинг молиявий томонларини муҳокама қилди. "Манчестер Сити" расмий таклиф олдими, йўқми, номаълум.
Ярим ҳимоячи фаолиятини Европада давом эттирмоқчи, унга ПСЖ ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда, аммо у барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Силва "Манчестер Сити" сафида 2017 йилдан бери тўп тепади.



