

"Мадрид" 75-дақиқада 4:0 ҳисобида олдинда бораётганди, "Сантьяго Бернабеу"даги мухлислар "Хави, қол!" дея куйлай бошлашди.
Movistar телеканали ўша пайтда аллақачон алмаштирилган ва захира ўриндиғида ёнма-ён ўтирган Жуд Беллингем ва Тони Кроосни кўрсатди. Улар мухлисларнинг овозини эшитиб кулишди.
"Реал" айни дамда 24 турдан сўнг 61 очко жамғарган ҳолда Ла Лига жадвалида етакчилик қилмоқда.



