Берлин ёшлар терма жамоаси Андижонда юқори савияда кутиб олинди ФОТО

20 май 2019, 22:06
Аввал хабар берганимиздек, 21 май куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Отабек Ғуломхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг эртанги рақиби Берлин академияси бугун тонг саҳарда ҳаво йўлари орқали Тошкент халқаро аеропортига етиб келди ва енги мошиналарида Андижон шаҳри томон йўлга чиқди. 

Тушликдан сўнг Андижон вилояти ҳудудига кириб келган меҳмонларимиз Бўз туманида кўтаринки руҳда кутиб олинди. Берлин футбол академияси тарбияланувчиларидан иборат терма жамоани кутиб олиш учун шахсан Бўз тумани хокимининг ўзи чиқиб кутиб олди ва шу тариқа меҳмонлар Андижон шаҳридаги "Vella Elegant" меҳмонхонасига бориб жойлашди. Берлин терма жамоаси бугун "Соғлом авлод" стадионида ўйинолди машғулотини ўтказди. 

Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон U-18 - Берлин U-18 учрашуви "Соғлом авлод" ўйингоҳида соат 18:40да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›