UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  37 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Бердиевнинг қайтиши, Магуайрнинг "шогирди", оёғи осмондан бўлган табло — "Пахтакор" –"Насаф" учрашуви нимаси билан ёдда қолди ва футболчилар неча баллга лойиқ кўрилди? Янгиликлар

Бердиевнинг қайтиши, Магуайрнинг "шогирди", оёғи осмондан бўлган табло — "Пахтакор" –"Насаф" учрашуви нимаси билан ёдда қолди ва футболчилар неча баллга лойиқ кўрилди?

Теглар :  ПахтакорНасаф
Бир неча соатлар илгари Чемпионлик ўйини дея аталган баҳс ниҳоясига етди.

БЕРДИЕВ ҚАЙТДИ

ЖАРОҲАТ ОЛГАН АЪЗАМОВ

ЖАБРДИЙДА МАЗГОВОЙ

МАГУАЙРНИНГ "ШОГИРДИ"

ОЁҒИ ОСМОНДА БЎЛГАН ТАБЛО

ФУТБОЛЧИЛАР НЕЧА БАЛЛГА ЛОЙИҚ? 

ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

СУПЕРЛИГАДАГИ КЕЛГУСИ ЎЙИНЛАР


Қашқадарё клуби учун таркиб жиҳатдан бегона бўлмаган "Пахтакор" "Навбаҳор"нинг очко йўқотишидан унумли фойдалана олмади. Аксинча, "Насаф" 6 очкога тенг ғалабани тантана қилди. Кўпчилик Англиядаги хоккейсифат футбол бир четда қолиб, ўзимизнинг қоракўзлар иштирокидаги ягона гол ҳал қилган учрашувга диққатини қаратди. Хўш, мазкур баҳс нимаси билан хотира картамизда "сохранить" бўлиб қолди.

БЕРДИЕВ ҚАЙТДИ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлатилган Рўзиқул Бердиев 3 ўйинга дисквалификация қилинганди. "Аждарлар" йўлбошчисининг жазо муддатини якунлаб қайтиши пешона терисини тўкадиган ўйинга тўғри келди, бироқ қаршиликлар устозини мулзам қилишмади ҳамда 2001-йилдан бери давом этиб келаётган нохуш анъанага чек қўйишди.


ЖАРОҲАТ ОЛГАН АЪЗАМОВ


"Пахтакор"нинг тажрибали ҳимоячиси жорий мавсум жароҳатлар ҳамда четлатишлар туфайли атиги 10 ўйинда иштирок этди. Кеча баҳсда ҳам бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилган ҳужумни бартараф қилиш жоғида эски жароҳатини қўзғаб олди ҳамда 71-дақиқада захирага олинди.


ЖАБРДИЙДА МАЗГОВОЙ


Аъзамов каби кўнгилсиз ҳолат "Насаф" ярим ҳимоячиси билан ҳам содир бўлиўши мумкин эди. Хайриятки, ундай бўлмади. 4-дақиқадаёқ ушбу рақамдаги жамоадоши билан тўқнашиб кетган Акмал бош қисмидан лат еди ва бош қисмини "Бриллиант қўл" фильмидаги ичида зеб-зийнатлари бўлмаган матодан ўрашга мажбур бўлди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас майдон марказида оёқ қисмининг ҳам шундай ҳолга тушиши учун "Пахтакор" футболчилари ҳаракат қилиб кўришди, Ҳамдамов ҳакам томонидан сариқ рангдаги эсдалик совғаси билан тақдирланди. Қолаверса, 66-дақиқада ҳам рақиб ҳужуми чоғида оёқларида оғриқ сезди. 79-дақиқада Файзуллаев томонидан йиқитилди. Шунга қарамай, Мозговой учрашувни деярли тўлиқ ўтказди.


МАГУАЙРНИНГ "ШОГИРДИ"


Учрашувнинг 78-дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада "Пахакор" ҳимоячиси бош билан тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйди. Рақиб томонидан оширилган тўпни унчалик катта босим остида бўлмаган ҳимоячи ўз дарвозасига тўғрилаб қўйишига бир баҳя қолди. Яхшиямки, Қувватов ўз вақтида хавфни бартараф этди, акс ҳолда видеомонтажчи ҳамкасбимиз томонидан Магуайрга қиёсланадиган яна бир шедевр лавҳадан баҳраманд бўлардик.


ОЁҒИ ОСМОНДА БЎЛГАН ТАБЛО

Ҳамма ҳам хато қилади, бу табиий ҳолат. Айниқса, ҳакамлик масаласи жорий мавсумнинг энг кўп тилга олинадиган жумлалардан бирига айланди. Фақатгина бош ҳакаму, байроқча ушлаб олган ассистентларни ёдга олмасдан, захира ҳакамини ҳам йўқлашни жоиз топдик. 79-дақиқада "Насаф"да икки ўзгариш амалга оширилди. Дастлаб Алибек Давронов Ойбек Бозоров ўрнига майдонга туширилди. Сўнгра Суҳроб Нуруллоев Марко Станоевични алмаштириши лозим эди. Таблога жавобгар ҳакам эса уни тескари ҳолатда ушлади ва буни ўзи сезмади.


ФУТБОЛЧИЛАР НЕЧА БАЛЛГА ЛОЙИҚ? (10 баллик тизимда)

"Пахтакор": 

35.Санжар Қувватов - 5,5

3.Ҳожиакбар Алижонов - 5

5.Олександр Насонов - 5

23.Шерзод Аъзамов - 6.5

88.Шаҳзод Азмиддинов - 5,5

7.Одилжон Ҳамробеков - 6

17.Достонбек Ҳамдамов - 5

27.Сардор Собирхўжаев - 6,5

8.Азизбек Турғунбоев - 5,5

10.Драган Черан - 5,5

19.Пшемислав Банашак - 6

42.Аббосбек Файзуллаев - 5,5

46.Шаҳриёр Жабборов -

63.Муҳаммадали Ўринбоев - 5

77.Достонбек Турсунов - 5,5

"Насаф": 

35.Абдувоҳид Неъматов - 6

4.Ҳусниддин Алиқулов - 6,5

5.Ғолиб Ғайбуллаев - 7

8.Дилшод Саитов - 7

10.Ҳусайн Норчаев - 5

19.Лима Круз Матеус - 6,5

22.Акмал Мозговой - 7

34.Шерзод Насруллаев - 6

77.Ойбек Бозоров - 6,5

88.Марко Станоевич - 6,5

92.Умарбек Эшмуродов - 6,5

2.Алибек Давронов - 6

6.Муродбек Раҳматов -

9.Иван Соловьёв - 5,5

17.Суҳроб Нуруллоев - 5,5

20.Шаҳзод Акрамов -


ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?


СУПЕРЛИГАДАГИ КЕЛГУСИ ЎЙИНЛАР

"Пахтакор"

"Сурхон" (сафарда);

"Қўқон-1912" (уйда);

"Локомотив" (уйда);

"Сўғдиёна" (уйда);

"Қизилқум" (уйда);

"Бунёдкор" (сафарда).


"Насаф"

"Сўғдиёна" (уйда);

"Қизилқум" (сафарда);

"Бунёдкор" (уйда);

"Динамо" (уйда);

"Нефтчи" (уйда);

"Олимпик" (сафарда).

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика