UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55"Барселона" Неймарни ижарага олиши мумкин  13 00:33"Интер" МЮ билан келиша олмади  3 00:15Тьяго Алькантара: "VARга бутунлай қаршиман"  4 23:57"Арсенал"нинг янги сардори бўлиш учун асосий даъвогар номи маълум бўлди  2 23:40Магуайр раҳбариятдан ҳафа бўлмоқда  6 23:28"Барселона" Малкомнинг нархини аниқлаб олди  2 23:13Де Россининг янги жамоаси маълум бўлди  0 22:57Хамес фақатгина бир ҳолатга кўра "Реал"да қолиши мумкин  2 22:41Тотализаторда иштирок этгани учун Старриж жазоланди  9 22:26"Хаддерсфилд" ўз ўйини "қурбони" бўлиши мумкин  1 22:10Роуз учун асосий даъвогар клуб номи маълум бўлди  0 21:45"Барселона" Неймар учун курашни кучайтирмоқда — Каталонияликлар бразилияликни қайтариш мақсадида икки футболчи ва 100 млн. евро таклиф қилмоқчи  22 21:30"Интер" Лукаку билан 5 йиллик шартнома имзолашга тараддуд кўрмоқда  10 21:15Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди  32 20:55"Тоттенхэм"ни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Роузга қайси гранд клуб қизиқаётганини биласизми?  5

Бердиев: " Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди" Янгиликлар

Бердиев: " Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди"

Лига Кубоги 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" ўртасидаги баҳсдан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди. Захирада қолиб кетаётган шогирдларим кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишлари учун уларга имконият беришга қарор қилдим. Уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Фақат биргина пенальти билан боғлиқ бўлган вазиятни инобатга олмаса албатта. 

- Лига кубоги нима учун керак деб ўйлайсиз?

- Ўйин амалиёти учун бу албатта керак. Лекин, зич тақвим ўйинчиларни жисмоний толиқишига олиб келиши мумкин. Тақвимни тузишда мана шу жиҳатни ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун, кўряпмиз аксарият жамоалар ўз режасини бузмаслик учун иккинчи таркибини ўйнатмоқда.

- Сиз ўзиз Про лицензиясига ўқияпсиз. Сизни бошқа жамоаларда кўриш мумкинми, масалан хорижда...

- Айни вақтда "Насаф" жамоасидаги фаолиятим мени қониқтирмоқда ва клубга ёрдам бера олаётганимдан хурсандман. Қачонки, бу ерда ўз ёрдамим керак эмаслигини сезсам, бошқа клубоарга йўл олишим мумкин.

Бошқа футболчилар сотиб олмаслигимиз ҳам мумкин? Ҳа тўғри бу борада чуқур ўйланяпмиз. Ҳозирда агентларнинг иши жуда ҳам сифатсиз. Маза, бемаза ўйинчиларни таклиф қилаверишади. Шунинг учун, клуб раҳбарияти билан яхшилаб ўрганиб, кучайтириш керак бўлган чизиқларга футболчилар олиш эҳтимолимиз бор. Лекин, таваккалчиликка йўл қўймаймиз. 

Азиз Ғаниевни келажаги борасида фикрингиз...

Албатта Азизнинг салоҳияти юқори. У янада ўсади ва бунинг учун кучли чемпионатларга йўл олишини истардим. Шомурордов, Шукуров мисолида буни кўрмоқдамиз. Шунинг учун хорижга кетиши тарафдориман, - дейди Рўзиқул Бердиев.


Рейтинг: +49   

Фикрлар

+15   
03 июл 22:46:16
ulug'bekov
super ligadagi eng zòr murabbiy Roziqul Berdiyev qolganlar undan òrnak olishi kerak ògir damda jamoani jarlikdan olib chiqib ketdi qoyil bunday insonlarga
+12   
03 июл 23:33:21
Muzaffar 1987
Андижон-Насаф уйинини стадионда курдим,тугриси Насаф чиройли уйнади,бази холларда биз уларни мазмунли уйини учун олкишладик.Уйин охиридаги пенальти хаммасини хал килди уйин борасида Насафда интилиш,мазмун,бир-бирини тушуниш,уйинга булган чанкоклик хаммасига гап йук.Рузикул Бердиевга хакикатда койил ,бундай инсонларни кадрига етиш керак Олга Насаф Андижон мухлиси
+10   
03 июл 23:12:27
2503
Э маладес Бердиев! Бердиев кетармиш, укиш бу шунчаки маска,деган коментлани укиб очиги ховотирда эдим хайриятки Рузивой Насафда экан,бо хайдаворишганча кетиш йук деган гапни гапирибди,Ганиев тугрисдаям ичимдаги фикрни айтиб утибди факат хорижгагина берамиз дебди, молодец худди шундай йул тутинглар,Арвиладзе Ганиевни Хамробеков бн тандемда уйнатмокчи урта хар бир жамоани матори хисобланади матор куч булса жамоани уйини уз узидан ухшаб кетаверади бугин курдик пахтакори уйин ухшайвермагач Хамробековни туширишди ва у тушгач уйин бошкара бошлади ва пахтакори уйини яхши чикиши бошлади,агар Хамробеков Ганиев бн уртани бошкарса пахтакори хозиргидан хам 2 баравар кучайиб кетади грузин мана шуни мулжалаб Ганиевга тармашиябди чоги,лекин Ганиев пахтакорга утса бу уни учун минус булади,у факат хорижга кетиши керак бепул булсаям хорижга йул олиши керак
+9   
03 июл 22:50:00
isaaajon_uzb fc nasaf
Nasafga uyinchi keremas bizga buladi shu uzimizzi jaydari yosh kelajagi bor uyinchila ham zor uynashopdi RAXMAT bolla . Ruziqul aka siz N1 OMAD
+9   
03 июл 22:49:31
Nasaf n_1
Nasaf n_1 Berdiyev n_1
+9   
03 июл 22:40:48
Searcher Man
Хакикий уз ишини устаси, хурматга лойик инсон!
+7   
03 июл 23:46:18
Анвар Рахимов
Рўзи ака сиз тарбиялаётган шогирдларингиз аллақачон ўз мевасини бераяпти. Насиб қилса сиз Насаф билан ҳам, Терма Жамоамиз билан ҳам улкан зафарлар қучасиз иншааллоҳ!
+6   
03 июл 22:41:46
FORZA MILAN
Nasafga yangi oyinchi kerakmas shu oyinchilarni ozi zor ketyapti
+5   
03 июл 22:57:55
inamjon
Nasafning xamma sharoitlari bor faqat bitta xomiy topish kerak
+5   
03 июл 22:48:21
FANATFCNASAF
Har taraflama ideal murabbiyimiz bor ko'z tegmasin
+4   
03 июл 23:33:45
Edik
Биз Каршиликлар учун Насаф хар доим номер один!!!
+2   
04 июл 05:06:36
Abdimurot Bakiev
Асил вохо, Тумурий авлодига мос хос инсон Рузикул . Рузикул биз Насаф ва Сен Билан фахирланамиз. Уткинчи гапларни оркага ташланг факат Олга босин биз хали Насаф ешларидан умидимиз катта Олга Насаф вохо фахрийлари
+2   
04 июл 05:06:27
Abdimurot Bakiev
Асил вохо, Тумурий авлодига мос хос инсон Рузикул . Рузикул биз Насаф ва Сен Билан фахирланамиз. Уткинчи гапларни оркага ташланг факат Олга босин биз хали Насаф ешларидан умидимиз катта Олга Насаф вохо фахрийлари
+2   
03 июл 23:11:20
Eldor Toshev
Маглубият??? Биз Узбек мухлислари хамма нарсага куникебмиб!!!! Мани юрагимда Хар доим Насаф!! Но барибир терма жамоамизни ютукларини куриш илоим армон булиб колмасинда!!!
   
04 июл 21:21:54
ulug'bekov
Nasafim faxrim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xamma nasaf muxlislariyu murabbiylaru uyinchilaga omad olloxim uzi qullasin
Nasafga omad shu jumladan murabbiylariga ham yuqori òrinlar va chempionlik uchun kurashdan charchamasin chiroyli ģalabalar yor bòlsin.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг