UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  5 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  13 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди” Янгиликлар

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди”

Болгариялик собиқ форвард Димитар Бербатов “Реал” сардори Серхио Рамосга маслаҳат берди.

“Серхио Рамоснинг келажаги борасида кўплаб тахминлар билдирилмоқда. У клуб билан ҳали ҳам янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Рамос 34 ёшда ва балки шу туфайли улар бир тўхтамга келолмаётгандир. Клуб бир йиллик, Рамос эса икки йиллик шартномани хоҳламоқда.

Ишончим комилки, агар Рамос “Манчестер Юнайтед”дек клубга ўтишни истаса, бу ўзи учун яхши бўлар эди. У зўр формада, ҳали ҳам жаҳон даражасидаги ҳимоячи ҳисобланади ва фикримча, юқори савияда ўйнашда давом этишни истайди. 36 ёшли Тьяго Силва АПЛга ўтиш ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлади ва ҳозирча бразилияликда барчаси ижобий кечмоқда. Бироқ, мен Рамосни “Реал” ўйинчиси сифатида кўрмоқдаман ва клуб у билан келишиб олади деб ўйлайман. Агар у кетса, бундан ҳайрон бўламан, аммо бу юз берса, мазкур ҳимоячи кўплаб клублар кўз остидалигига аминман”, дейди Бербатов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика