UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  5 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди” Янгиликлар

Бербатов: “Рамос МЮга ўтса, бу ўзи учун яхши бўларди”

Болгариялик собиқ форвард Димитар Бербатов “Реал” сардори Серхио Рамосга маслаҳат берди.

“Серхио Рамоснинг келажаги борасида кўплаб тахминлар билдирилмоқда. У клуб билан ҳали ҳам янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Рамос 34 ёшда ва балки шу туфайли улар бир тўхтамга келолмаётгандир. Клуб бир йиллик, Рамос эса икки йиллик шартномани хоҳламоқда.

Ишончим комилки, агар Рамос “Манчестер Юнайтед”дек клубга ўтишни истаса, бу ўзи учун яхши бўлар эди. У зўр формада, ҳали ҳам жаҳон даражасидаги ҳимоячи ҳисобланади ва фикримча, юқори савияда ўйнашда давом этишни истайди. 36 ёшли Тьяго Силва АПЛга ўтиш ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлади ва ҳозирча бразилияликда барчаси ижобий кечмоқда. Бироқ, мен Рамосни “Реал” ўйинчиси сифатида кўрмоқдаман ва клуб у билан келишиб олади деб ўйлайман. Агар у кетса, бундан ҳайрон бўламан, аммо бу юз берса, мазкур ҳимоячи кўплаб клублар кўз остидалигига аминман”, дейди Бербатов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика