UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  17 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  102 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  30 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3

Бенжамин Уильямс Ўзбекистон учун омадли ҳакамми? Янгиликлар

Бенжамин Уильямс Ўзбекистон учун омадли ҳакамми?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувни австралиялик Бенжамин Уильямс бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда 5 марта ишлаган.

2007 йил Олимпиада-2008 саралаши доирасидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Ўша баҳсда Уильямс ишлаган ва икки нафар футболчимизга қизил карточка кўрсатганди.

2008 йил 19 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой билан тўқнаш келган. Австралиялик ҳакам бу сафар Дониёр Усмоновни четлатган, жамоамиз эса пенальтилар сериясида ғалабага эришганди.

2010 йилги Осиё ўйинлари 1/8 финалида Ўзбекистон Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу сафар Уильямснинг қадами биз учун қутлуғ келган.

ЖЧ-2014 саралаши тўртинчи босқичида Жанубий Корея билан Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Плей-офф доирасидаги Иорданияга қарши жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган ва пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганмиз.

Бундан ташқари бу ҳакам "Пахтакор" клуби иштирокидаги битта ўйинда ҳам ишлаган. 2009 йилги Осиё чемпионлар лигаси чорак финалида "шерлар" Тошкентда Саудия Арабистонинг "Ал Иттиҳод" клуби билан дуранг ўйнашган - 1:1.

Уильямс "Бунёдкор"нинг 6та ўйинида фаолият юритган. Қуйида барча натижалар келтирилган:
"Ал Иттифоқ" - "Бунёдкор" 4:0
"Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" 3:0
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0
"Ал Ваҳда" - "Бунёдкор" 1:1
"Бурирам" - "Бунёдкор" 2:1
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0

Эртанги Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйиндан кейин ҳакамлик ҳақида умуман ёзмасликка умид қиламиз. Барчасини футболчиларнинг ўзи ҳал қилсин.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика