UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  2 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  12 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

Бенземанинг ўрнига: "Реал" учун эҳтимолий форвардлар (мутолаа учун) Янгиликлар

Бенземанинг ўрнига: "Реал" учун эҳтимолий форвардлар (мутолаа учун)

"Қироллик" клуби учун янги ҳужумчиларни йиғамиз.

Ҳар мавсум Мадриднинг "Реал" клуби учун янги форвард излаш мавзуси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Карим Бензема ҳали ҳам юқори даражадаги иштирок учун яхши, аммо у аллақачон 35 ёшда. Француз сўнгги вақтларда кўпроқ жароҳат олмоқда ва эҳтиёткорлик мақсадида ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Бензема катта эҳтимол билан келаси мавсум ҳам "қаймоқранглилар" билан қолади, аммо бу "бланкос"га янги ҳужумчи кераклиги ҳақидаги фактни бекор қилмайди. Испаниянинг амалдаги чемпионлари учун мос номзодлар бор.


Килиан Мбаппе (ПСЖ)

Мбаппе ўтган ёзда "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо ПСЖда қолишга қарор қилди. Килианнинг қарори кенг миқёсда муҳокама қилинди, сабаби "қироллик клуби"га ўтиш деярли ҳал қилинган масала эди. Аммо, француз якунда парижликлар билан 2025 йилнинг июнига қадар янги шартнома имзолади. Аммо, бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Француз ОАВ 24 ёшли ҳужумчи бир неча ойлардан сўнг клубини ўзгартириши мумкинлигини ёзмоқда. ПСЖ вакиллари яна ўйинчи билан музокаралар ўтказишади.

Мбаппенинг "Реал" билан тарихи яхши ҳолатда якунланмади. Аммо, эҳтимол якунланмагандир ҳам. Миш-мишларга кўра, "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ёш форвардни ўтган йилги қарори учун кечиришга ва уни "Бернабеу"да қабул қилишга тайёр. Бу ҳали ҳам икки томон учун ҳам ютуқли вариант. "Қаймоқранглилар" узоқ муддат учун сифатли ҳужумчини олишади, Килиан эса Чемпионлар лигасини ютиш имкониятини, балки бир марта эмас.



Харри Кейн ("Тоттенхэм")

Кейнни мунтазам равишда "Реал" билан боғлашмоқда, айниқса унинг "Тоттенхэм" билан шартномаси бир ярим йилдан сўнг якунига етишини ҳисобга олса. "Шпорлар"нинг энг яхши тўпурари бир неча йилдирки Лондон клубидан кетади ёки қолади. Аммо, англияликни келаси ёз трансфер бозорида кўриш имконияти жуда юқори. Кейнни аллақачон "Тоттенхэм"да ҳеч нарса ушлаб турмаяпти. Шартнома якунланмоқда, мураббий катта эҳтимол билан кетади, катта ғалабалар учун ҳалигача истиқбол йўқ.

Ғалати, аммо Англия терма жамоаси сардори ҳали бирорта ҳам соврин ютмаган, у эса 29 ёшда. "Реал" қайғули ҳолатни ўзгартириш учун тенденцияни ўзгартиришга мос вариант бўларди. Кейн 9 йилдан бери ҳар мавсумда 15тадан гол урмайди. Агар у буни АПЛда қилаётган бўлса, Ла Лигада ҳам қила олади. Шу билан бирга, "шпорлар" раҳбарияти ўз тарбияланувчисини Англиядан ташқаридаги клубга сотишни афзал кўради, шундай экан "қаймоқранглиларда" ўйинчи учун курашда устунлик бўлади. Аммо, "бланкос" барибир 100 млн евро атрофида сарфлашга тайёр бўлиши керак.



Жонатан Дэвид ("Лилль")

Дэвид варианти қиммат эмас, аммо хавфлироқ. Канадалик ўзини Лига 1да яхши кўрсатмоқда. Унинг самарадорлиги ҳар мавсумда ошмоқда (13, 15 ва 19та гол). Аммо, унинг бирдан сезиларли даражадаги бошқа даражада ўйнашга тайёр бўлиш ёки бўлмаслиги катта савол. Жонатан Мбаппедан бир ёш кичик ва ўша чемпионатда кўп урмоқда, фақатгина камтарроқ жамоада, аммо унда муҳим ўйинлардаги иштирок тажрибаси камроқ. Килиан барибир мунтазам равишда Чемпионлар лигасида ўйнайди, терма жамоада ҳам катта муваффақиятларга эришмоқда.

Бошқа томондан, Дэвид шубҳасиз бошқа даражага ўтиш имкониятига лойиқ. Буни клуб ҳам тушунмоқда. "Лилль" бош мураббийи Паулу Фонсека аввалроқ "доглар" форвардни келаси мавсумда сақлаб қолиши қийин масала эканлигини тан олганди. Ҳудди шу гапни футболчининг агенти ҳам айтди. Ўйинчининг ўзи АПЛда ўйнаш хоҳишини билдирмоқда, аммо "Реал"дан таклиф олса, буни рад этиши қийин масала. "Қаймоқранглилар"да сифатли ёш вингерлар бор. Уларга яқин ёшдаги марказий ҳужумчи "бланкос" учун ажойиб битим бўларди.



Виктор Осимхен ("Наполи")

Осимхен фаолиятидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда. У олдин бир мавсумда 20та тўп киритмаган, ҳозир эса унинг ҳисобида А Серияда 21та гол бор. Виктор скудеттога интилаётган "Наполи"нинг муҳим ўйинчиларидан бири, шу сабаб у бошқа клубларнинг диққатини жалб қилмоқда. ОАВда 24 ёшли ҳужумчи учун даъвогарлар айнан марказий форвард билан муаммоси бўлган клублардир: "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал". Шунингдек ПСЖ ҳам бор, аммо парижликларнинг ҳужум чизиғида қандай номлар ўйнаётганини ҳисобга олса, бу эҳтимоли кам вариант.

Бошқа даъвогарлар фонида "Реал" фаворит ҳисобланади, сабаби "қаймоқранглилар"да совринларни қўлга киритиш учун деярли тайёр жамоа бор. Аммо, кўп нарса "бланкос"нинг Осимхенни қанчалик кучли олишни хоҳлашига боғлиқ бўлади. Барча "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис билан музокаралар ўтказиш анча қийинлигини билади. Сўнгги янгиликларга кўра, неаполликлар нигерияликни 150 млн еврога баҳоламоқда. Бу сўнгги вақтлар трансфер бозорида кўп сарфламаётган "қироллик клуби" учун муаммо бўлиши мумкин.



Альваро Родригес ("Кастилья")

"Реал" янги форвардни текинга олиши ҳам мумкин. Аммо, бунинг учун меҳнат қилиш ва сабрли бўлишга тўғри келади. "Қаймоқранглилар"нинг ёшлар жамоасида истиқболли Альваро Родригес иштирок этмоқда. 18 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 4та ўйинда ҳаракат қилди ва улардан иккитасида самарали ҳаракат қайд этди. Ёш уругвайлик аввалига атиги 2 дақиқа ҳаракат қилган "Осасуна"га қарши ўйинда самарали узатма берди. Сўнгра эса майдонда 13 дақиқа ўтказган ҳолда "Атлетико"га қарши дербида ҳисобни тенглаштирди.

Родригеснинг ҳақиқатдан ҳам узоқ муддатли истиқболда Бенземанинг ўринбосари бўлиши мумкинлигини ёзишмоқда. Йигитчага "бланкос" устози Карло Анчелоттининг эътибор қаратгани бекорга эмас. Мутахассис келаси мавсум ёш форвардни асосий жамоадаги ўйинларга тезроқ жалб қилишини айтди. Бу пул фақатгина янги ҳужумчига керак бўлмаган "қироллик клуби" учун яхши янгилик бўлади. "Қаймоқранглилар" ҳеч бўлмаса позицияларидан бирини ўз тарбияланувчиси ҳисобига ёпа олади. Испания чемпионлари доим ҳам академияга қарашмайди, аммо Рдоригес тенденцияни ўзгартириши мумкин.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика