Бензема майдонга қайтди
16 дек 2022 09:30
Янгиликлар
Бензема майдонга қайтди
Кеча, 15 декабрь куни “Реал” мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик доирасида “Леганес” билан назорат учрашувини ўтказди.
Баҳс 30 дақиқадан икки бўлим давом этди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Карло Анчелотти асосий жамоа футболчилари билан бирга “Кастилья” аъзоларини ҳам синовдан ўтказган. “Қаймоқранглилар” сафида Тони Кроос гол урган. Дарвозада эса украиналик Андей Лунин жой олганди.
Шунингдек, жароҳатидан қутилган Карим Бензема ҳам майдонга қайтиб, мазкур баҳсда иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар