Бензема, Карвахаль ва Пепе "Лас-Пальмас"га қарши ўйингача тайёр бўлади

Aslanov Jasurbek
26 окт 2015, 17:12
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ва ҳимоячилар Даниэль Карвахаль ва Пепе "Лас-Пальмас"га қарши Испания чемпионатининг 10-туригача сафга қайтишга улгуради.

Маълум бўлишича, "Қироллик клуби" бош мураббийи Рафаэль Бенитес жароҳат туфайли сафда бўлмаган уч футболчи хизматидан фойдаланиши мумкин. Бензема умумий гуруҳга қайтди, Пепе ва Карвахаль пайшанба куни чекловларсиз шуғуллана бошлайди.

"Рал" - "Лас-Пальмас" ўйини 31 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS