Бентунинг ўрнига БААни бошқаришга асосий номзод номи маълум
26 мар 15:51
Янгиликлар
Бентунинг ўрнига БААни бошқаришга асосий номзод номи маълум
Бугун БАА футбол ассоциацияси Паулу Бентунинг истеъфосини эълон қилди.
БААнинг турли манбаларининг ёзишича, Бентунинг истеъфосидан сўнг терма жамоа мураббийлигига асосий номзод руминиялик Космин Олариу бўлиб турибди.
55 ёшли мутахассис фаолияти давомида Саудия Арабистони терма жамоаси, "Ал Ҳилол", "Ал Аин", "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларида фаолият олиб борган.
Айни пайтда "Шаржа" жамоаси устози ҳисобланади.
Жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичи "А" гуруҳида БАА термаси 8 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Амирликлар навбатдаги учрашувни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистонга қарши ўтказади, сўнгра Қирғиз Республикасига сафар уюштиради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар