Бенитес: "Агар "Реал" янги футболчи харид қилса, у қолганлардан кучлироқ бўлиши керак"
Aslanov Jasurbek
31 июл 2015, 13:15
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг фикрича, жамоа таркибига янги қўшилган футболчи клубдагилардан кучлироқ бўлиши лозим.
"Ишлашда давом этишимиз керак. Жамоамиз таркиби яхши ва янги футболчиларни қучоқ очиб кутиб оламиз. Аммо сафимизга қўшилган футболчи қолганлардан кучлироқ бўлиши керак" - дейди Бенитес.