Бен Арфани Тунисдаги маош қониқтирмади
17 сен 2021 11:47
Янгиликлар
Бен Арфани Тунисдаги маош қониқтирмади
Ярим ҳимоячи Ҳатем Бен Арфа Тунис чемпионатига ўтишни рад этди.
"Эсперанс" ушбу ҳафтада "Бордо" билан ёзда шартномаси тугаган 34 ёшли француз билан музокараларни эълон қилди. Аммо, якунда трансфер амалга ошмади.
Африканинг тўрт карра чемпиони Бен Арфага йилига 750 минг евро миқдорида шартнома таклиф қилди, аммо ўйинчи учун бу етарли эмаслиги маълум бўлди.
Бен Арфа билан ҳозирда "Кайсериспор", "Адана Демирспор" ва "Рапид"нинг музокаралари давом эттирилиши кутилмоқда.
Бен Арфа "Бордо"га ўтган йили эркин агент мақомида ўтган эди. Ярим ҳимоячи 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар