UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  18 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  14 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Белграддан кундалик: Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилиги, бизнинг "сирли тулпор" ва германиялик журналистнинг илтимоси Янгиликлар

Белграддан кундалик: Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилиги, бизнинг "сирли тулпор" ва германиялик журналистнинг илтимоси

Сербиядаги жаҳон чемпионати ҳам бошланди.

Ушбу материал орқали мухлислар кўрмаётган, аммо улар учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида баён қилмоқчиман. 

Куни кеча боксчиларимизнинг машғулот жараёнини кузатдик. Нафақат биз, балки хорижий ОАВ вакиллари учун ҳам йигитларимизнинг қай тарзда шуғулланиши қизиқарли жараён. Ана шулардан бири германиялик ҳамкасбимиз Маркос бўлди. У Сербияга келишдан олдин ўзи билан ўзбекистонлик боксчиларнинг суратини олиб келган ва ушбу суратларга боксчиларимизнинг шахсан ўзидан автограф олди. Ўзбекистондан эканлигимни билиб мендан ҳам бу борада кичик ёрдам сўради ва ўз навбатида мамнуният билан унга ёрдам бердим. Миразизбек Мирзахалилов, Нодиржон Мирзахмедов, Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов каби боксчиларимиздан у имзо қўйиб беришни илтимос қилди. 

Фақат у тезроқ ўз юртига кетиши лозимлигини, Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан учрашишга улгурмаслигини айтган ҳолда унинг суратларига имзо қўйдиришни мендан илтимос қилди. Ўз навбатида кеча Баҳодир билан учрашувда унинг илтимоси бажарилди. Энди Сербиядан Германияга ушбу суратларни почта орқали жўнатиб юбориш қолди халос. 

Айтганча, Баҳодир Жалолов AIBA томонидан жаҳон чемпионатига меҳмон сифатида таклиф этилган. Унга Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шоҳид Тиллабоев ҳамрохлик қилмоқда. Яқин орада Баҳодирга оид яна бир янгилик эълон қилиниши кутилмоқда. 


Терма жамоа ва ОАВ учун ажратилган меҳмонхоналар орасидаги масофа бироз узоқлиги сабаб терма жамоа атрофидаги муҳитни ёритишда кичик муаммолар юзага келмоқда. Аммо шундай бўлсада, камина ва қўшни сайтидаги 4 нафар ҳамкасбим билан биргаликда имкон даражасида "амаллаяпмиз".

Жаҳон чемпионатини бевосита ёритиш ҳуқуқини берувчи аккредитацияларни олар эканман, AIBAда фаолият олиб борувчи ҳамкасбларимиз нима учун Баҳодир ушбу мусобақада қатнашмаётганлигини, улар Жалоловни ЖЧда кўришни истаганликларини таъкидлашди. Уларга жавобан эса Баҳодир Олимпиададан сўнг дам олганлигини, эндигина машғулотларга қайтганини, у катта эҳтимол билан эътиборини профессионал боксга қаратмоқчи эканлигини айтдим. Ўз навбатида улар ҳам жаҳон ва Олимпиада чемпионлигидан сўнг проф боксга ўтиш тўғри қарор эканлиги ҳақида фикр билдиришди. 

Сербия-2021 мусобақасининг очилиш маросимида энг оғир вазнли Лазизбек Мулложонов терма жамоамиз байроқдори сифатида иштирок этгани ҳақида Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали хабар бериб ўтгандик. Бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигида ўтказилган кичик йиғилишда айнан Лазизбекнинг байроқдор бўлиши эълон қилинганди. "Терма жамоа байроқдори бўлиш доимо шараф ҳисобланади. Ўзимга билдирилган ишончни ҳис қилиб турибман ва ушбу имкониятдан фойдаланишга максимал равишда ҳаракат қиламан. Мен тайёрман", - дея фикрларини билдирди Лазизбек Мулложонов Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига.


Жанглар Белграддаги "Stark Arena"да ташкил этилди. Кўпфункцияли ушбу муҳташам аренада бу йилги жаҳон чемпионати ғолиблари аниқланади. Аренада медиа ходимлари фаолият олиб бориши учун махсус зона ташкил этилган. Вай-фай билан боғлиқ кичик муаммолар юзага келганини ҳисобга олмаса, ишлаш учун шароитлар яратиб қўйилган. Кечаги муаммолардан ҳулоса чиқарган ҳолда бугун "қуролланган" ҳолда аренага боришни мақсад қилиб қўйдик. 

Иш жараёнида қозоғистонлик ҳамкасбимиз ҳам биз билан бирга фаолият олиб бормоқда. Қуръадан сўнг бир қатор мавзуларда у билан суҳбатлашдик. Суҳбатда албатта -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов қарама-қаршилиги ҳақида ҳам гап кетди. Дарвоқе, бу сафарги жаҳон чемпионатида янги вазн тоифалари ҳам қўшилгани сабаб, қуръа жараёнида боксчилар рейтингга ажратилмади ва айнан шу нарса бизга илк босқичдаёқ Дўсматов - Бибосинов ва катта эҳтимол билан Ғиёсов - Шимбергенов қарама-қаршилигини кузатиш имкониятини тақдим этди (боксчиларнинг узоқ вақтдан буён ҳаваскор рингда жанг ўтказмаганликлари алоҳида мавзу). Қозоғистонлик дўстимиз билан суҳбатда яна қозоқ ОАВлари сайтларда Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилигини бўрттириб ёритишлари ҳақида сўрадим. У эса бу жуда қизиқ мавзулиги ва шу орқали ўқувчиларни ўзларига жалб қилиш услуби эканлигини таъкидлади. 

Ҳуллас, жаҳон чемпионатини чиройли ғалаба билан бошладик. Кеча Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик рақибини мағлубиятга учратиб, барчамизни хурсанд қилди. Унга терма жамоамиздаги "сирли тулпор" таърифини берган бўлардик. Нафақат хорижий, балки ўзбек мухлислари учун ҳам нисбатан янги ном. Шунчаки ушбу номни эслаб қолишни тавсия қиламан. 



Бугун уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Юртдошларимизнинг бугунги иштирокини Одилжон Аслонов танзаниялик рақибга қарши бошлаб берса, Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик боксчи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек Осиё чемпиони Саиджамшид Жафаров словакиялик боксчига қарши жанг билан жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди. 

Жангларнинг бошланиш вақти ва жуфтликлар ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Эслатиб ўтамиз, жанглар "Uzreport" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда. 

Азиз Тўхтамуродов, Белград шаҳридан

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика