UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Бельгиялик тадбиркор билан болалар футболини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди Янгиликлар

Бельгиялик тадбиркор билан болалар футболини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Теглар :  Филип Туссен
Жорий йилнинг 12 март куни Самарқанд шаҳридаги "Динамо" футбол ўйингоҳи биносида Самарканд вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Сервер Османов ва Белгиялик тадбиркор Филип Туссен ўртасида болалар футболини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.




Унда  ëш болалар бўш вақтларини унумли ташкил этишда  спортнинг  футбол турига кенг жалб қилиш, бу борада Самарканд футбол ассоциацияси таркибида футбол мактабини очиш ва унга  сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида футбол билан шуғулланувчи 6 ëшдан 19 ëшгача бўлган болалар орасидан саралаб олинган ўйинчилардан кучли жамоалар шакиллантириб, уларга  профессионал футбол сирларини ўргатиш ва маҳорат мактаблари ташкил этиш мақсадида икки давлат ўртасида мураббийлар тажриба алмашиниш  ҳамкорлигини  йўлга қўйиш ва эвропа футбол чемпионатларида болалар иштирокини  таъмилаш  кўзда тутилаёганлиги айтиб ўтилди. Айнан ушбу Самарқанд футбол мактабидан Ўзбекистон  терма жамоаларига профессионал ўйинчиларни тарбиялаб бериш асосий мақсадлардан бири эканлиги айтилди.






Бельгиялик тадбиркор Филип Туссен ҳозирги кунда нафақат Ўзбекистондаги инвестицион иқлимни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ва бу орқали Белгиялик ҳамюртларини юртимизда янги инвестициялар киртишга жалб этиш, шу билан бирга ўзбек футболини юқори чўққиларга олиб чиқишда кўмаклашиш нияти борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бельгияда ўзининг шахсий футбол академияси ва маҳоратли мураббийлари фаолият юритиши  мазкур ҳамкорлик ишларида катта ёрдам беришига умид билдирди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика