

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, испан ўтган мавсум бир йил давомида ижарада ўйнаган "Бетис"га қайтмоқчи.
Бельерин ҳозирда Севилья клубининг "Арсенал"га янги таклиф юборишига умид қилмоқда. Шу билан бирга, испан клубидаги молиявий муаммолар сабаб битимни амалга ошириш жуда қийин.
Қайд этиш керакки, Бельерин шунингдек бошқа клублардан таклиф олди. Агар "Бетис" трансферни амалга ошира олмаса, ўйинчи фаолиятини бошқа жойда давом эттириш вариантларини кўриб чиқишига тўғри келади.



