UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

Яхшибоев жамоадан кетгач: "Энергетик-БГУ" - "Рух" 1:8 Янгиликлар

Яхшибоев жамоадан кетгач: "Энергетик-БГУ" - "Рух" 1:8

Беларусь чемпионатининг 17-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" - "Рух" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Энергетик-БГУ" - "Рух" 1:8

Гол: 0:1 – 13 Концевой, 0:2 – 31 Гречихо, 0:3 – 40 Рахманов, 0:4 – 42 Шевченко, 0:5 - 63 Мигунов, 0:6 - 66 Концевой, 0:7 - 78 Концевой, 1:7 - 84 Мухамедов, 1:8 - 86 Никифоренко.

Энергетик-БГУ – Садовский, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Основ, Гирс, Носко, Башилов (Мусаханян, 48), Умаров (Совпель, 50), Шкурдюк, Атеменг (Мухамедов, 46).

Рух Брест – Степанов, Ковтун, Гайдучик, Рахманов, Мигунов, Концевой, Осучукву (Антилевский, 70), Шевченко, Гречихо, Васильев, Богомольский (Садовский, 65).

ЯНГИЛАШ

ТУГАДИ! Ниҳоят! 11-ўриндаги "Рух" "Энергетик-БГУ"ни янчиб ташлади ва 7-ўринга кўтарилиб олди. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Барчага раҳмат.

89. 83-дақиқадаги гапимни қайтиб оламан. "Насьонал"нинг 10:0 ҳисобида ютқазган ўйинида ҳам матнли трансляция қилган эканман.

88. Тезроқ тугайқол. Тўққизинчиси шарт эмас.

86. Никофоренко чиройли зарбаси билан ҳисобни 1:8 кўринишига келтирди.

84. Ҳеч бўлмаса. Владислав Муҳамедов БГУдаги дебют ўйинида гол уришни уддалади, 1:7.

83. 7 дақиқа қолди. Биринчи марта бундай ўйинни матнли трансляция қиляпман...

80. Шевченко бирга бир вазият тўпни осмонга қараб тепди... Атайин.

78. 0:7. Концевойдан дубль. Провал ҳимоя...

75. Богдан Садовскийнинг зарбасини Денис Садовский қийинчилик билан қайтарди.

66. Гейм, сет, матч. 0:6. Концевойдан дубль.

65. Богомольский олтинчи голни урмади. Садовский қайтарди.

63. Жуда оғриқли ўйин бўляпти. 0:5! Мигуновнинг кучли зарбаси тўсинга теккан ҳолда дарвоза тўридан ўрин олди.

60. Гирснинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

59. УХХХХ!! Шевченко ноқулай равишда зарба бергани учун ҳисоб ўзгармай қолди.

57. "Рух" учрашув бошидан буён бир хил темпда ўйнамоқда. Сокин ва хотиржам.

54. Мигуновнинг қанотдан узатган тўпига Концевих боши билан зарба бера олганида ҳиоб 0:5га етиши ҳеч гап эмасди.

53. ЗАРБАААААААА!!! Юдчицнинг зарбасини Степанов қайтарди!

51. НИМААААААА!!! Мухамедов бўш дарвозани ишғол қила олмади. Ҳисоб 1:4га етиши мумкин эди.

50. Умаров захирага олинди, ўрнига Совпель тушди.

49. Иккинчи бўлимда илк зарба мезбонларга тегишли бўлди. Маватунинг қанотдан узатган тўпига Мухамедов боши билан кучсиз зарба йўллади. Яхшибоев эса ўйинни кузатмоқда. Кайфияти яхши эмаслиги кўриниб турибди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимга дақиқалар қўшилмади ва якунланди. Асаблар чатоқ.

45. Бу ўйин билан БГУ ҳисобни тенглаштира олмаса керак. Ундан ташқари "Рух" ҳимояда жуда яхши ўйнамоқда.

43. ГОЛ! Шевченко мавсумдаги илк голини урди. Ҳимояяяяяяяяя

40. ГОЛ! Рахманов ҳимоячиларнинг тушурган қовунларидан унумли фойдаланди. "Рух" бош мураббийи ҳам ҳайрон бу ҳисобдан.

37. ЗАРБАААААА!! Основнинг зарбасини Степанов ушлаб олди.

35. Васильевнинг ҳужумга узатган тўпини Мирошников қайтарди.

31. ГОЛ! Гречихо! Ҳимоячиларни кўрдим демай ортда қолдирган футболчи иккинчи голни урди.

29. Мирошников оддий жойда тўпни йўқотди. У ҳужумдаги Атеменгга тўпни ошириб бера олмади.

27. Ростдан ҳам бугун Умаров жамоа етакчиси бўлмоқда. Барча ҳужумлар у орқали ташкил қилинмоқда.

25. Ажойиб вазият! Умаров чап қанотдан жуда тезкор ҳаракатлар билан рақибидан ўтиб кетди ва тўпни дарвоза ёнига оширди. Лекин Атеменг боши билан зарба бера олмади.

24. Концевойнинг бу сафарги кучли зарбасини Садовский муштлари билан қайтарди.

23. "Рух"да яна бир имконият. Мигуновнинг бу сафарги ерлатиб оширган тўпини Садовский икки уринишда ушлаб олди.

21. ЗАРБАААААААААА!! ЯНА ЗАРБААААААААА!!! Степанов аввалига Умаровнинг кейинчалик Гирснинг хавфли зарбасини қайтарди!

20. "Рух" ҳужумга ўтганди. Бироқ Мигунов тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳужум тўхтади.

18. БГУ ўйинни марказга кўчира олди.

16. "Рух" бу сафар бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.

13. Мигунов ўнг қанотдан тўпни шунақанги ошириб бердики, тўпга баланд бўйли Садовский ҳам ета олмади ва паст бўйли Концевой боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни очди, 0:1.

12. Биринчи даврада "Энергетик-БГУ" қандай рақиб бўлишидан қатъи назар дастлабки 10 дақиқада катта устунликка эришаётганди. Ҳозир эса катта ташаббус "Рух" томонида.

10. Учрашувдаги иккинчи хавфли вазият ҳам "Рух" томонидан яратилди. Гречихо БГУ посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб келаётганди. Садовский тўпни қайтарди.

6. УХХХХ!! Хавфли вазият! Васльев чап қанотдан рақиб жарима майдонасига кириб борди ва "прострел" пас берди. Гречихо бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади.

5. Васильевнинг қанотдан оширган тўпини Садовский ушлаб олди.

3. Юдчицнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб ошириб берган тўпига Атеменг зарба бера олмади.

2. БГУда бурчак зарбаси. Умаровнинг узатган тўпини Артём Рахманов қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Камералар фокуси Умаровга қаратилган. У бугун жамоанинг етакчиси бўлиши кутилмоқда.

- Учрашувни Жасурбек Яхшибоев ҳам стадиондан кузатиб бормоқда.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика