UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  40 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Беларусь. "Энергетик-БГУ" кубокда кейинги босқичга чиқишига ҳамюртларимиз қандай ёрдам беришди? Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" кубокда кейинги босқичга чиқишига ҳамюртларимиз қандай ёрдам беришди?

Ўтган ҳафта Беларусь Кубоги 1/16 финали ва навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди (айнан шу босқчидан баҳсга “элиталар” қўшиларди).

Кубокда “Энергетик-БГУ” биринчи лигада омадсизликларга учраётган (8-ўрин) “Барановичи” жамоасига қарши майдонга тушди. Бироқ учрашув олий лига вакили учун осон ўтди деёлмаймиз.

Ўйинда ҳисоб бор йўғи 88-дақиқада очилди. Бунга ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқовнинг фаоллиги сабаб бўлди. Ана ўша паллада ортиқча муаммолар – қўшимча бўлимлар кўринишидаги – олди олингандек туюлганди, аммо “Барановичи” ҳисобни тенглаштиришни уддалади. Бу жамоанинг дарвоза томон йўллаган биринчи аниқ зарбасидан кейиноқ амалга ошди.

Бироқ қўшимча бўлимларда “талабалар” даражаси ўз сўзини айтди: россиялик ҳужумчи Илья Грищенконинг иккита голи якуний ҳисоб 3:1 кўриниш олишини таъминлади.
Абдихолиқов 120 дақиқани майдонда ўтказди ва голдан ташқари, яна беш марта зарба берди (уларнинг иккитаси аниқ), 6 марта дриблинг ишлатди (тўрттаси омадли), жарима майдончаси ичида 9 марта тўпга тегинди – жамоасидаги энг яхши натижа ва “Барановичи”нинг ҳамма ўйинчисидан биттага кам.

Шохруҳбек Абдураҳмонов майдонга танаффусдан кейиноқ туширилди. У ўзига ажратилган вақт ичида голли узатма етказиб берди, 37 тадан 26 та аниқ узатмани амалга оширди, 9 бор ҳаводан узатма, шунча тўпни эгаллаш улардан 8 таси майдоннинг рақиб томонида бўлди ва 13 марта алдамчи ҳаракатларни ишга солди (ҳаммадан кўп). Бироқ бор йўғи 4 таси омадли чиқди.

Марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов майдонда 126 дақиқа ўтказиб, 125 та техник-тактик ҳаракатларни (ҳаммадан кўп) амалга оширди, улардан 96 таси муваффақиятли чиққан (бу борада ҳам энг яхши натижа). 72%да қўли баланд келган (83 таси ҳимояда) ва 32 марта тўпни олиб қўйиши дарвоза олдидаги хотиржамликни таъминлади. Ўз навбатида, Ҳусанов ҳужумда ҳам яхши ўйин кўрсатди. 3 та зарба, 2 марта алдамчи ҳаракатларни ишга солди, 1 та муҳим узатма, яна 1 марта шериги зарба бериши учун қулай узатмани етказиб берди ва рақиб жарима майдончаси ичида 5 марта тўпга тегинди – тан олиш керак марказий ҳимоячи учун яхши рақамлар.

Нисбатан кам ўйин амалиётига эга бўладиган Аббосбек Жумақулов учун имконият берилди. Ярим ҳимоячи ўйинни асосий таркибда бошлаб, бир тайм ҳаракат қилди (танаффусдан кейин айнан унинг ўрнига Абдураҳмонов ўйинга қўшилди). Дарвоза томон зарба бермади, муваффақиятли дриблинг ҳаракатлари, муҳим узатмаларни ҳам унинг ижросида кўрмадик. 24-дақиқада эса ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ўтган ҳафта Кубокнинг 1/8 финали қуръаси бўлиб ўтди. Унинг натижасига кўра, “Энергетик-БГУ” ва БАТЭ ўзаро тўқнаш келади. Тўқнашув (битта ўйин) июль ойи охирида бўлиб ўтади. 



Кубок баҳсини 22 июнь куни ўтказган “талабалар” 27 санада “Днепр”га қарши куч синашди. Могилёвликлар чемпионатнинг яққол аутсайдерларидан бири бўлишига қарамай (бу турдан аввал бор йўғи 5 очко), ўйин тенг курашлар руҳида ўтди. Минск клуби зарбалар бўйича (13 — 11), дарвоза соҳасига аниқ зарба йўллаш (3 — 2) ва xG (2.04 — 1.28) борасида кичик устунликка эга бўлди.

“Днепр” ўзининг “нормасини” бажарди – гол урди (67-дақиқада Роман Волков муваффақиятга эришди), “талабалар” эса бор йўғи битта гол уришни уддалашди. 22-дақиқада ўзининг чемпионатдаги 13, мавсумдаги 14-голини (охирги беш ўйиндаги 5-голини) Абдихолиқов расмийлаштирди. Тўпурарлар пойгасида ҳамюртимиз ишончли фарқ билан олдинда бормоқда. Энг яқин таъқибчи Владимир Хващинский 6 та голга ортда қолмоқда.

Форвард жамоа сардори Александр Свирепа билан биргаликда энг кўп зарба берган – 3 та зарба. Бундан ташқари, ҳужумчи ҳисобида 4 та финт бор, бор йўғи 4 марта тўпни йўқотди ва жарима майдончасида 4 бор тўпга тегинди.
Ҳужумчи Ҳусановнинг узатмасидан кейин гол урди. Бу узатма Абдуқодир учун чемпионатдаги 2-ассист бўлди. Бироқ ҳимояда Абдуқодир одатдагидек ёрқин ҳаракат қилди дея олмаймиз, у яккакурашларнинг бор йўғи 47%ида устун келди. Бир-икки вазиятда у рақибини тўхтатиб қолишда муаммога дуч келди (балки бир неча кун олдинги Кубок ўйини сабабдир) ва қоидани бузишга мажбур бўлди. Айнан шу фоллардан бири сариқ карточкага сабаб бўлди.

Жумақулов қаторасига иккинчи учрашувда ҳам майдонга тушди. Бу сафар Юревич ва Павел Родненок футболчига 15 дақиқа ажратишди. Ярим ҳимоячи имкониятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди: 1 марта жарима майдончасида тўп билан муомалада бўлди, зарба бериш учун узатмани амалга оширди.

Мавсумда биринчи марта Абдураҳмонов майдонга туширилмади. Тўртта сариқ карточка туфайли дисквалификацияга учраган ярим ҳимоячи қайдномада ҳам йўқ эди. Шунга қарамай, Шохруҳ “Энергетик”нинг ўринбосарлари таркибида “Днепр”га қарши ғалабали ўйиннинг 75 дақиқасини майдонда ўтказиб, жамоасининг бешта голидан биттасига муаллифлик қилди.

Қоқилганига қарамай, (ҳозир “Днепр” билан дуранг “талабалар” учун айнан очко йўқотиш ҳисобланади), “Энергетик-БГУ” жадвалнинг биринчи поғонасида қолди. Топ-3дагилар ичида ғалаба қозона олган ягона клуб “Динамо” энди орадаги фарқни қисқартириб олди. “Талабалар” ҳисобида 26 очко, “оқ-кўклар”да эса — 25. Умуман олганда, кейинги турда БАТЭ етакчига айланиши мумкин. Жамоа бугун “Слуцк”га қарши қолдирилган ўйинини ўтказади. “Энергетик”нинг кейинги ўйинига тўхталадиган бўлсак, 3 июль куни “Борисов-Арена”да БАТЭга қарши муросасиз баҳс бўлиб ўтади. 


Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика