UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  0 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  3 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  18 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  21

"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони Янгиликлар

"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони

Бу йил нафақат ички чемпионатда тўп тепаётган футболчилар, балки хориждаги айрим легионерларимиз учун ҳам муваффақиятли ўтди.

Беларусь чемпионати вакили "Энергетик-БГУ" сафида тўп тепган Бобир Абдихолиқов ўз жамоасининг ва чемпионатнинг энг яхшиларидан бўлди. Табиийки, эндиликда Бобурга янада қизиқарли чорловлар келиб тушади. Биз билан суҳбатда бўлган "Шахтёр-Солигорск" жамоаси футболчиси Павел Забелин ҳамюртимиз ва собиқ клуби "Андижон"нинг Суперлигага қайтишига муносабатини билдирди. 

Маълумот учун, солигорскликлар жорий мавсум Беларусь чемпионатида олтин медалларга эга чиқди. Павел Забелин дастлаб чемпионлик таассуротлари билан ўртоқлашди.  

— Чемпионликдан кейин кайфият қандай бўлиши мумкин? Ажойиб. Бу фаолиятимдаги илк олтин медал ҳисобланади. Шундай экан, бундан хурсандман. 

Суҳбатдошимиздан ўз-ўзидан Бобир Абдихолиқов ҳақида сўрадик. Ахир бусиз иложи йўқ. Павел Забелин унинг натижалари, кўрсатган ўйинлари ҳақида: 

— "Энергетик-БГУ" ушбу мавсумда ажойиб ўйинлар кўрсатди. Натижалар ҳам буни айтиб турибди. Муваффақиятларнинг асосий қисми Бобир Абдихолиқов билан боғлиқдир. Чунки кўп ўйинларда у жамоага якка ўзи ғалаба келтирди. 

Бобир "Энергетик-БГУ" жамоасида порлаган ягона ўзбекистонлик футболчи эмас. Икки йил олдин бу клубда яна бир ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ўзининг голлари билан ном қозонганди. Павел бу икки ҳужумчини таққослади. 

— Назаримда, улар бутунлай бошқа-бошқа ҳужумчилар. Яхшибоев бирга-бир вазиятларда яхши ҳаракат қилади. Бобир эса ўз вазиятини кутади ва гол уради. Шунинг ҳисобига бўлса керак, ўйин давомида унча сезилмаслиги мумкин. 

Яхшибоев кейинги фаолияти давомида "Шахтёр -Солигорск", "Легия", "Шериф" жамоаларида тўп тепди. Бироқ бу жамоалардаги ўйинлари ёрқин чиққани йўқ. Суҳбатдошимиз мазкур фикримизга қўшилган ҳолда Бобур Абдихолиқовнинг келажаги борасида нималар деди? 

— У катта салоҳиятга эга. Фаолиятини давом эттириши учун етарлича вариантлар бор ва бўлади ҳам. Аммо кейинчалик бошқа жамоаларда ўзини қандай кўрсатиши катта савол. Яхшибоев ҳам Беларусь чемпионатида кўп гол урди. Менимча, кейин ўзини кўрсатгани йўқ. Тўғри, "Реал Мадрид"га гол урди. Шунда ҳам "Шериф"да узоқ қолмади. Энди эса ёзда Ўзбекистонга қайтди. Ўзбекистонда кучли футболчилар бор. Лекин янада ривожланишига нимадир тўсқинлик қилмоқда. 

Павел Забелин 2021 йилнинг иккинчи даврасида "Андижон"да тўп тепган. Мухлислар уни ёддан чиқармагани табиий. Айниқса, Тошкентда кечган "Локомотив" билан учрашувда 90+4 дақиқада урган голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан ташқари, у"Турон"га қарши кечган дебют ўйинида ҳам гол уриб, жамоаси бир очкога эга чиқишига ҳисса қўшганди. Павел Забелин "Андижон"нинг Суперлигага қайтгани ва элитада нечанчи ўринни эгаллашига қуйидагича муносабат билдирди:

—  Андижонлик футбол ишқибозларини бундай ютуқ билан табриклайман. Улар бунга муносиб эдилар. Умид қиламанки, жамоа Суперлигада муносиб қатнашади. Қандай ўринни эгаллаши ҳақида ҳозир гапириш қийин. Мураббий ўзгараётгани ҳақида эшитдим. Ким келади, ким кетади, буни билмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи мақсад элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш бўлади. Бу эса яхши натижа сифатида қабул қилиниши мумкин. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

Беларусь чемпиони айни пайтда давом этаётган Жаҳон чемпионати учрашувлари ва Испаниянинг мағлубиятига тўхталиб ўтди. 

— Мазкур учрашувда Испания ғолиб чиқишини истагандим. Аммо футболда олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Бундай сенсациялар бўлиши яхши. Умуман олганда, мундиалда Аргентинани қўллаб-қувватлаяпман. Уларга ғалаба қозонишларини тилаб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика