UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони Янгиликлар

"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони

Бу йил нафақат ички чемпионатда тўп тепаётган футболчилар, балки хориждаги айрим легионерларимиз учун ҳам муваффақиятли ўтди.

Беларусь чемпионати вакили "Энергетик-БГУ" сафида тўп тепган Бобир Абдихолиқов ўз жамоасининг ва чемпионатнинг энг яхшиларидан бўлди. Табиийки, эндиликда Бобурга янада қизиқарли чорловлар келиб тушади. Биз билан суҳбатда бўлган "Шахтёр-Солигорск" жамоаси футболчиси Павел Забелин ҳамюртимиз ва собиқ клуби "Андижон"нинг Суперлигага қайтишига муносабатини билдирди. 

Маълумот учун, солигорскликлар жорий мавсум Беларусь чемпионатида олтин медалларга эга чиқди. Павел Забелин дастлаб чемпионлик таассуротлари билан ўртоқлашди.  

— Чемпионликдан кейин кайфият қандай бўлиши мумкин? Ажойиб. Бу фаолиятимдаги илк олтин медал ҳисобланади. Шундай экан, бундан хурсандман. 

Суҳбатдошимиздан ўз-ўзидан Бобир Абдихолиқов ҳақида сўрадик. Ахир бусиз иложи йўқ. Павел Забелин унинг натижалари, кўрсатган ўйинлари ҳақида: 

— "Энергетик-БГУ" ушбу мавсумда ажойиб ўйинлар кўрсатди. Натижалар ҳам буни айтиб турибди. Муваффақиятларнинг асосий қисми Бобир Абдихолиқов билан боғлиқдир. Чунки кўп ўйинларда у жамоага якка ўзи ғалаба келтирди. 

Бобир "Энергетик-БГУ" жамоасида порлаган ягона ўзбекистонлик футболчи эмас. Икки йил олдин бу клубда яна бир ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ўзининг голлари билан ном қозонганди. Павел бу икки ҳужумчини таққослади. 

— Назаримда, улар бутунлай бошқа-бошқа ҳужумчилар. Яхшибоев бирга-бир вазиятларда яхши ҳаракат қилади. Бобир эса ўз вазиятини кутади ва гол уради. Шунинг ҳисобига бўлса керак, ўйин давомида унча сезилмаслиги мумкин. 

Яхшибоев кейинги фаолияти давомида "Шахтёр -Солигорск", "Легия", "Шериф" жамоаларида тўп тепди. Бироқ бу жамоалардаги ўйинлари ёрқин чиққани йўқ. Суҳбатдошимиз мазкур фикримизга қўшилган ҳолда Бобур Абдихолиқовнинг келажаги борасида нималар деди? 

— У катта салоҳиятга эга. Фаолиятини давом эттириши учун етарлича вариантлар бор ва бўлади ҳам. Аммо кейинчалик бошқа жамоаларда ўзини қандай кўрсатиши катта савол. Яхшибоев ҳам Беларусь чемпионатида кўп гол урди. Менимча, кейин ўзини кўрсатгани йўқ. Тўғри, "Реал Мадрид"га гол урди. Шунда ҳам "Шериф"да узоқ қолмади. Энди эса ёзда Ўзбекистонга қайтди. Ўзбекистонда кучли футболчилар бор. Лекин янада ривожланишига нимадир тўсқинлик қилмоқда. 

Павел Забелин 2021 йилнинг иккинчи даврасида "Андижон"да тўп тепган. Мухлислар уни ёддан чиқармагани табиий. Айниқса, Тошкентда кечган "Локомотив" билан учрашувда 90+4 дақиқада урган голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан ташқари, у"Турон"га қарши кечган дебют ўйинида ҳам гол уриб, жамоаси бир очкога эга чиқишига ҳисса қўшганди. Павел Забелин "Андижон"нинг Суперлигага қайтгани ва элитада нечанчи ўринни эгаллашига қуйидагича муносабат билдирди:

—  Андижонлик футбол ишқибозларини бундай ютуқ билан табриклайман. Улар бунга муносиб эдилар. Умид қиламанки, жамоа Суперлигада муносиб қатнашади. Қандай ўринни эгаллаши ҳақида ҳозир гапириш қийин. Мураббий ўзгараётгани ҳақида эшитдим. Ким келади, ким кетади, буни билмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи мақсад элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш бўлади. Бу эса яхши натижа сифатида қабул қилиниши мумкин. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

Беларусь чемпиони айни пайтда давом этаётган Жаҳон чемпионати учрашувлари ва Испаниянинг мағлубиятига тўхталиб ўтди. 

— Мазкур учрашувда Испания ғолиб чиқишини истагандим. Аммо футболда олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Бундай сенсациялар бўлиши яхши. Умуман олганда, мундиалда Аргентинани қўллаб-қувватлаяпман. Уларга ғалаба қозонишларини тилаб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика