UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  7 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" дуранг ўйнади Янгиликлар

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" дуранг ўйнади

20-турдан ўрин олган “Городея” ўйингоҳидаги баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Городея - Энергетик-БГУ 1:1

22:00 Городея, Стадион "Городея"

Голлар: 1:0 – 63 Сенкевич, 1:1 – 68 Совпель.

Городея – Довгялло, Игнатенко, Гарабаев, Шестиловский, Яскович (Волович, 12; Сазонович, 90), Саичич, Байдук, Пушняков, Воловик, Сенкевич, Козел (Архипов, 82).

Энергетик-БГУ – Лесько, Сокол, Мирошников, Шкурдюк, Основ (Мавату, 46), Бакич, Носко, Гирс, Умаров, Башилов, Мусаханян (Совпель, 46).

Огоҳлантириш: Гарабаев (25), Основ (42), Шестиловский (43), Носко (44), Байдук (67), Волович (70).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Зўр ўйин бўлди. Мезбонлар дарвозасини Довгялло қўриқламаганида БГУ аниқ ютарди. Ҳеч қиси йўқ, бироқ БГУнинг ғалабасиз серияси 4 ўйинга етди. Барчага раҳмат. Навбатдаги ўйинларда кўришгунча.

90. Иккинчи бўлим БГУнинг тўлиқ устунлиги остида кечмоқда. Бош ҳакам ўйинга 1 дақиқагина қўшиб берди. Нега!???

89. "Городея" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Байдукни Мирошников тўхтатди.

86. ЗАРБАААААА!!! Бакичнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Довгялло супер мупер сейв намойиш қилди. Бугун БГУнинг куни эмас экан. Бугун Довгяллонинг куни.

84. УХХХХХХ!!! Байдук қанотдан БГУ дарвозаси ёнигача келди ва марказдаги Архиповга тўпни оширди. Яхшики Сергей тўпни тўхтата олмади.

83. Байдук шундай зарба йўлладики, регби дарвозасининг юқорисидан ҳам ўтиб кетарди бу тўп...

81. УМАРОООВВВ!! Совпелнинг қанотдан узатган тўпига Шахбоз зарба берганди. Тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди.

80. УХХХХ!! Байдукнинг тўп узатишидан кейин Козел чалқанчасига зарба йўллаганди. Оффсайд сабаб ҳужум тўхтади.

77. Стадионнинг қоронғулигини қаранг. Футболчиларни таниб олишда жуда қийналяпмиз.

74. Умаров дарвозабонни алдаб ўтганди, бироқ ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.

73. Ўйин сифати борасида БГУ бугун рақибидан устун келмоқда. Бироқ гол уришга келганда қийин бўляпти. "Городея" ҳимояда яхши ўйнамоқда.

71. Умаровнинг ортидан яққол чалиб йиқитишди. Ҳакам карточка кўрсатмади. Сариққа тортадиган вазият эди.

68. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Умаровнинг жаримадан тепган тўпидан кейин рикошетлар серияси орқали тўп Совпелга бориб тушди. Василий эса гол уришда қийналмади. 




67. УХХХХХХХХХХХ!!! Сайчичнинг боши билан берган зарбасидан кейин тўп Леськонинг устидан дарвоза устунига тегиб, чизиқ устига тушди. Лесько тўпни уриб юборди. Ҳисоб 2:0 кўринишга келиши мумкин эди.

66. ЗАРБААААА!!! Умаровнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Довгялло супер сейв намойиш қилди. Бакич эса тўпни дарвозабонга бериб қўйди. Яна бир вазият кўкка совурилди.

63. ГОЛ! Лесько тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Натижада бўш қолган дарвозани ишғол қилишда Сенкевич қийналмади.



62. Сайчич баланд сакраб ноқулай ҳолатда Лесько дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.

60. Маълумот ўрнида. БГУнинг сўнгги ғалабаси БАТЭ майдонида қўлга киритилди. Шундан кейинги 3 ўйинда фақатгина мағлубият қайд этилмоқда. "Городея" турнир жадвалида 13, БГУ эса 6-ўринда бормоқда.

59. ЗАРБААААА!! Умаровнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Довгялло қайтарди!

56. БАКИИИЧЧЧ!! Бир рақибини оёқлари орасидан тўпни олиб ўтиб, зарба позициясига кириб келаётганди. Кичик лахза зарбага етмай қолди.

54. ЗАРБААААААА!! Сайчичнинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини Лесько қайтарди!

53. Жарима майдончаси ёнгинасида Мирошников рақибини йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди. Сайчич тўп олдида. Жуда ҳавфли стандарт.

52. ЗАРБААААААА!! Бурчакдан узатилган тўпга Козел боши билан бироз ноаниқ зарба йўллади.

51. Сайчичининг бу сафарги зарбаси Носкога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

49. Умаровнинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди.

48. УХХХХХ!! Қанотдан узатилган тўп бир ҳимоячига, кейин иккинчи ҳимоячига тегиб, кутилмаганда дарвоза тўсинига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

47. Бакич қулай нуқтага чиқиб, зарба бермоқчи эди. Бироқ у оффсайдда қолиб кетганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- "Городея" стадионига қайтамиз. Жамоалар стадионга чиқиб келишган.

Биринчи бўлим якунланди. Жуда асабий ўтди. Умид қиламизки, 2-бўлимда БГУ бўш қолган дарвозага гол ура олади.

45+1. Нима бало бўляпти. Жин урмаганми. Умаровнинг тўп узатишидан кейин Носко қулай ҳолатда дарвозага зарба йўллай олмади. 

1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Умаров 30 метрлардан жаримадан зарба йўллади. Довгяло тўпни ушлаб олди.

43. Умаров йиқитилди. БГУда стандарт вазият.

40. ЭХХХХ!! Бакичнинг қанотдан узатган тўпини бўш дарвозага жойлаб қўйиш учун Основ етиб кела олмади.

38. УХХХХХ!! Мўъжиза БГУни голдан қутқариб қолди. Бурчакдан узатилган тўпга Игнатенко боши билан зарба йўллади. Тўп Леськонинг оёғига тегиб, ўйинга қайтди. Уххх! Қайноқ нуқта бўлиши мумкин эди. 

34. Лесько дарвозаси томон илк зарба. Носконинг ҳимоядаги хатосидан кейин Сайчич оҳиста зарба йўллади. Лесько қийналмади.

32. МИРШОНИКОООООВВВВ!! Жаримадан узатилган тўп Сайчичга бориб тушди. Дарвоза билан фарқ бир метр эди. Агарда Мирошников тўпни қайтармаганида гол бўлиши катта эҳтимол...

31. Носко ҳужумга ўтиб кетаётган Сенкевични йиқитди. Мезбонларда стандарт.

29. Ташаббус ҳали ҳам БГУ томонида. Гол керак йигитлар.

26. ЗАРБААААААА!!! УМАРОООВВВВ!!! Пасдан кейин ҳамюртимиз рақибидан қочиб кетди ва ноқулай нуқтадан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

23. УХХХХХХ!!! Умаров тўпни шундай оширяптики, бўш қолган дарвоза ишғол қилинмаяпти. Фақатгина Шахбоз жон куйдирмоқда жамоа учун... Ҳеч қиси йўқ.

21. Умаров дарвоза яқинига тўпни узатганди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Умаров Бакичга яқинроққа очил деб бақирди. Тўғрисиямда, Иньеста ҳам бу паллада тўпни Бакичга етказиб бера олмасди.

20. ЭХХХ!! Умарооовввв!! Икки рақибини "лайча" қилиб ташлади. Истаганича алдади, бироқ зарбагача олиб бормади.

18. БГУда бурчак зарбаси. Умуман олганда жамоа яхши ўйнаяпти.

16. Шарҳловчи: "Яхшибаев ушел, команда приехал"... No comment.

15. Сокол БГУ жарима майдончаси ичида Козелни йиқитгандек кўринди. Ҳакам қўллари билан "Йўқ, пенальти" деб кўрсатди.

12. Тезкор ўзгариш. Жароҳатланган Яскович ўрнига Волович майдонга тушди.

11. Умаров Зайчични йиқитди. Унгача БГУ яхши ҳужум ташкил қилаётганди.

8. Шкурдюкнинг чиройли пасини Умаров тўғри тўхтата олганида у рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетарди.

6. УХХХХХ!! Жуда хавфли вазият, нўноқ якун. Пушняков икки рақибини алдаб ўтиб, 15 метрлардан зарба берди. Тўп аутга кетди.

4. Умаровнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. ЗАРБААААААААА!! 40-сониядаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Умаровнинг ўнг қанотдан узатган пасига Бакич боши билан зарба йўллади. Дарвозабондан супер сейв!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Стадион узра Беларусь давлати мадхияси янграмоқда.

- Демак жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Барчангизни "Городея" стадионига таклиф этамиз. Бугун ушбу стадионда ҳамюртимиз Шахбоз Умаров ҳаракат қилаётган "Энергетик-БГУ" меҳмон бўлади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика