UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  13 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  16 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  8 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0

Беларусь. Яхшибоев хет-трик ва ассист қайд этган ўйинда "Шахтёр" йирик ҳисобдаги ғалабага эришди Янгиликлар

Беларусь. Яхшибоев хет-трик ва ассист қайд этган ўйинда "Шахтёр" йирик ҳисобдаги ғалабага эришди

Беларусь чемпионати доирасидаги "Бельшина" - "Шахтёр Солигорск" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Белшина" - "Шахтёр Солигорск" 1:5

Голлар: Яхшибоев (58, 63, 81), Сзоке (75, Яхшибоев), Гендиш (86), Левицкий (90+2).

"Белшина": Харитонович, Ковалевский, Кирисов, Кучинский (Ясюкевич, 79), Одеоибо, Сазонович, Глебко, Рекиш, Салимов, Соланович (Левицкий, 67), Ковель (Бутаков, 85).

"Шахтёр": Гутор, Бегунов (Бурко, 87), Антич, Хадаркевич, Сзоке, Селява, Кендыш, Подстрелов, Яхшибоев (Бодул, 85), Кабананга (Архипов, 79), Сантос.

Огоҳлантириш: Ковалевский (23), Сантос (48), Глебко (67).

Четлатиш:

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Жасурдан хет-трик ҳамда ассист!

90+2. ГОЛ! Левицкийнинг зарбаси бир неча рикошетлар ҳосил қилиб, голга айцланди.

2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ковалевскийнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

86. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! ГЕНДИШШШШ!!! Супер гол!!! Шунчаки гап сўз бўлиши мумкин эмас!

85. Учта гол урган Жасур алмаштирилди. У кейинги ўйинга ҳам керак ;)

81. ГОООООООЛЛЛЛ!!! ХЕТ-ТРИКККК!!! Подстреловнинг пасидан кейин Жасур учинчи  голини нишонламоқда!

77. ЭХХХХ!!! Яхшибоевнинг тўпини "ўғирлаб" кетган Подстрелов бирга бир вазиятни кўкка совурди.

75. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Яхшибоевнинг пасидан кейин Сзоке ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди!!

74. ЗАРБААААА!!! Ҳисоб қисқариши мумкин эди!!! Левицкий қулай вазиятдан фойдалана олмади.

72. Диегонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

69. "Белшина"нинг хавфли ҳужумини Кендиш қайтариб юборди.

63. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Яхшибоев бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!!

62. "Шахтёр"нинг ўйини очилди. Яхшибоевнинг ажойиб пасидан кейин Диего рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Харитонович ушлаб олди.

60. ЗАРБААААААА!!! ЯНА ЗАРБААААА!!! Харитонович аввалига Сзоке, кейинчалик Яхшибоевнинг зарбасини қайтарди. Бир неча сония ичида дабл сейв!

58. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Яхшибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтара олмади!!!

56. ЗАРБААААААААА!!! Яхшибоев марказда тўпни эгаллаб олиб, бир неча рақибларини алдаб ўтиб, "Белшина" дарвозасини нишонга олди. Ноаниқ.

50. ЗАРБААААА!! Хавфли зарба бироз ноаниқ кетди.

48. УХХХХХХ!!! Бегунов қанотида рақибини йиқитди. Жуда хавфли вазият бўлмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Диего чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни Яхшибоевга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

43. Бегунов кичик жароҳат олди. Шу боисдан 1-2 дақиқага ўйин тўхтаб қолди.

37. Антич чап қанотдан тўпни марказга узатди. Ажойиб пас барчадан ўтди. Бироқ Кабананга оддий вазиятда тўпни тўхтата олмади.

35. Яна бир хавфли вазият кўкка совурилди. Яхшибоевга охирги паллада тўп узатилди. Жасур ҳам бир рақиби тақиби остида тўпни марказ томон тепди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

33. ЭХХХХХ!! Кабананганинг тўп узатишини Жасур тўхтата олмади. Кутилмаган пас эди. Жасур ҳам тўпни ўтиб кетганини сезмай қолди.

32. ЯХШИБОЕВВВВ!!! Унинг зарбаси ноаниқ кетди. Умуман олганда буни голга тортадиган вазият деб бўлмайди. Оддий "полумомент".

29. "Белшина"нинг ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда. Қанотдан узатилган тўпни аввалига Ковель, кейинчалик Соланович дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячилар қийинчилик билан бартараф этди.

26. УХХ!! Яхшибоевнинг зарбаси бироз ўхшамади. Қанотдан ҳаволатиб оширилган тўпга у боши билан зарба берди. Тўп аутга қараб кетиб қолди.

24. "Белшина" ҳужумга ўтди. Антич вазиятни бартараф этди. 

20. ЗАРБААААААААА!! Античнинг жаримадан йўллаган зарбасини Харитонович қийинчилик билан қайтарди!!!


19. Тўп асосан "Шахтёр" футболчиларида бўлмоқда. Агарда 10-дақиқада Ковель ҳисобни очганида барчаси бошқача кечаётган бўлиши мумкин эди.

15. Ўйин бироз зерикарли тус олган. вазиятлар жуда кам.

10. ЗАРБААААААА!!! КОВЕЛЛЛЬЬЬЬ!!! Қанотдан ерлатиб оширилган тўпни Леонид дарвозага аниқ йўллай олмади. Ўйиндаги илк голга тортадиган вазиятни кўрдик.

9. "Белшина" ҳам олдинга ўтди. Бурчак зарбасини меҳмон ҳимоячилар қайтариб юборди.

7. Хавфли вазият!!! Яхшибоевнинг тўп узатишидан кейин тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, ҳавога кўтарилди. Харитонович тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бироқ бўш қолган дарвозани ишғол қилишнинг иложи бўлмади. 

3. Илк дақиқалардан кичик ташаббус меҳмонлар томонида. Кабананганинг зарбасини Харитонович ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шахтёр" айни дамда "Белшина" меҳмони бўлмоқда. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика