UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  5 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  20

Беларусь. Абдихолиқовнинг голлари 10тага етди, 9-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Янгиликлар

Беларусь. Абдихолиқовнинг голлари 10тага етди, 9-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 9-тур учрашувлари ўзбекистонлик футболчиларга фақат қувонч улашди.

Энг кўп ўзбеклар тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" клуби яна ғалаба қозонди ва чемпионат етакчиси БАТЭни таъқиб қилишда давом этяпти. Бобир Абдихолиқов бу сафар ҳам гол уришга муваффақ бўлди ва тўпурарлар рўйхатининг юқори поғонасини банд этиб турибди.

* * *
Шахбоз Умаров тўп тепадиган БАТЭ жамоаси бу турда иштирок этмади. Александр Михайлов жамоаси мамлакат Кубоги финалида "Гомель"га қарши ўйнади ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Соврин рақибга насиб этди, Умаров қайдномага ҳам киритилмади. Борисовликлар 9-тур баҳсини июнь охирида ўтказади, 28 майда эса 10-тур доирасида "Динамо-Брест" билан ўйнайди.




* * *
"Энергетик-БГУ" юзага келган имкониятдан тўлиқ фойдаланди. "Талабалар" сафарда "Арсенал"ни (2:0) мағлуб этишди ва вице-чемпион билан орадаги фарқни минимал равишда камайтиришди. Эндиликда жамоаларни бор йўғи бир очко ажратиб турибди. Учинчи ўринда бораётган Минскнинг "Динамо"си "Витебск" билан баҳснинг қўшиб берилган дақиқасида ғалабани илиб кетди (2:1).

"Арсенал" уй ўйинларини катта бўлмаган Городей қишлоғида ўтказади, Анатолий Юревич бу баҳсда уч нафар ўзбекистонлик футболчини майдонга туширди. Абдуқодир Ҳусанов ва Шохруҳбек Абдураҳмонов тўлиқ ўйин ўтказган бўлса, Бобир Абдихолиқов 73-дақиқада ўзгартирилди.

Форвард майдондаги асосий ишини 7-дақиқадаёқ сифатли бажарди, Роман Папариганинг узатмасидан кейин ҳамюртимиз ҳисобига навбатдаги гол ёзилди. Тан олиб айтиш керак, бу вазиятда асосий ишни украиналик футболчи бажарди. Бобир фақатгина тўпни бўш қолган дарвозага йўллаб қўйиши талаб этилганди.

* * *
Умумий олганда, ҳужумчи у қадар ёрқин ўйин кўрсатмади. Ўзига тақдим этилган вақт давомида Абдихолиқов бор йўғи 14 марта муваффақиятли ҳаракат амалга оширди (асосий таркибдагилар ичида энг паст кўрсаткич), икки бор "канонирлар" дарвозасига зарба берди, яна икки марта дриблингни ишга солди (ҳар иккиси муваффақиятсиз чиқди) ва 19 яккакурашдан 5 тасидагина устун келди, аммо икки марта шериклари учун қулай вазият яратиб берди. Ушбу узатмалардан кейин гол бўлиш эҳтимоли анча юқори эди. Бобир ўйинни хА бўйича 0,35 натижа кўрсатди.

* * *
"Энергетик-БГУ" "Арсенал" дарвозасига 18та зарба йўллади (улардан 6таси аниқ). Жамоанинг энг кўп зарба берган футболчиси Шохруҳбек Абдураҳмонов бўлди — беш зарба (2таси аниқ). Ярим ҳимоячи яна бир сифатли ўйин ўтказди, яккакурашларнинг 40%ида устун келди (ҳимоядагиларнинг 67%ида), уч бор тўпни олиб қўйди, икки марта хавфни бартараф этиб, тўпни узоқлаштирди, тўрт марта тўпни жамоасига қайтариб берди ва 1та омадли "подкат" амалга оширди.
"Талабалар" сафида яккакурашлардаги натижа бўйича энг яхшиси Абдуқодир Ҳусанов бўлди. Ҳимоячи 24 дуэлдан 16тасида ғолиб бўлди. Майдондагилардан фақатгина рақиб ҳимоячиси Станислав Сазанович ундан яхшироқ кўрсаткич қайд этди – 27 курашдан 18таси омадли.

Ҳусанов иккинчи қаватда ҳам деярли тенгсиз эди 12тадан 10тасида устун — ҳар икки клуб таркибидагиларни ҳисобга олганда ҳам энг яхши натижа. Бундан ташқари, Абдуқодир ҳисобида рақиб дарвозаси томон берилган икки зарба бор (1таси аниқ), 16 марта тўпни жамоасига қайтариб берди, 9 бор тўпни илиб кетди ва 2 марта ўзига нисбатан қоида бузишларига мажбур қилди.

* * *
Пойтахтликлар жамоасининг тўртинчи ўзбек футболчиси Аббосбек Жумақулов учрашувни захира ўриндиғидан томоша қилди. Аммо келаси куни у ўринбосарлар таркибида бир тайм ўйнади. Ярим ҳимоячи 46-дақиқада Евгений Салашнинг ўрнига майдонга тушди ва 63-дақиқада сариқ карточка олди. Ўринбосарлар рақибини ишончли тарзда мағлуб этишди (5:1).

"Энергетик-БГУ" чемпионатдаги навбатдаги баҳсини 29 май соат 16:00да уй аренасида ўтказади. Рақиби 14 очко билан 6-ўринда бораётган "Мозир-Славия" жамоаси бўлади.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика