UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Беларусь. Абдихолиқовдан навбатдаги гол, ҳамюртларимиз учун 8-тур қандай ўтди? Янгиликлар

Беларусь. Абдихолиқовдан навбатдаги гол, ҳамюртларимиз учун 8-тур қандай ўтди?

Беларусь чемпионатининг 8-тур учрашувлари ниҳоясига етди.

Ўзбек футболчиларидан 4 нафари тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" жамоаси муваффақиятли натижалар кўрсатишда давом этмоқда. Бу сафар Анатолий Юревич шогирдлари ССК "Олимпийский" аренасида "Минск"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ғалабада тўрт нафар ўзбек футболчиларидан уч нафари фаол иштирок этди. Афсуски, Аббосбек Жумақулов ҳалигача асосий таркибда ўйнашга тайёр эканини мураббийлар штабига исботлай олмаяпти. У 3 марта асосий таркибдан, 4 марта захирадан майдонга тушган (ўртача ўйин вақти — 45 дақиқа) ва битта гол урган.

Абдуқодир Ҳусанов "Минск"га қарши баҳсда яна ажойиб ўйин кўрсатди. Футболчи тўлиқ 90 дақиқа марказий ҳимоячи позициясида ҳаракатланди ва 73% аниқ узатмалар қайд этди (8 узатмаси рақиб жарима майдончаси зонасига, 2 узатмаси кескинлаштирувчи), яккакурашларда 47%, 21 марта тўпни жамоасига қайтариб олиб берди (жамоадаги учинчи кўрсаткич) ва 5 марта тўпни илиб кетди, 3 марта рақибларини қоидани бузишга мажбур қилди. Рақиб дарвозаси томон 1та аниқ зарба йўллади (xG 0,07).



Шохруҳбек Абдураҳмонов ҳам тўлиқ ўйнади. Ярим ҳимоячи "Энергетик-БГУ"нинг бошқа футболчиларига нисбатан тўп билан кўпроқ муомалада бўлди (83 ҳаракат). Дарвозага 3 марта аниқ зарба йўллади, 11 ҳаракатидан 8 тасида муваффақиятли алдаб ўтишни амалга оширди — нафақат жамоасида, балки баҳсдаги энг яхши натижа (Шохруҳ рақиблари ичида айниқса Никита Халимончикни алдаб (3 бора) ўтди, "шаҳарликлар" майдони томонда 5 маротаба тўпни жамоасига олиб берди ва бир марта рақиб жарима майдонида тўпга тегди. Шунингдек, иккита муваффақиятли муҳим узатма берди.

Яккакурашларда Абдураҳмонов у қадар ишончли кўринмасди. Ҳимояда у 67 % курашда устун келган бўлса, нейтрал тўплар учун ҳаракатда бирор марта ҳам рақибидан омадлироқ бўлмади. Шу билан бирга, унинг ҳисобида 3та "подкат" бор.

Учрашувнинг бош қахрамони, одатдагидек, Бобир Абдихолиқов бўлди. Биринчидан, тўпурар ҳисобига яна битта гол ёзиб қўйилди. Иккинчидан, у бунданда кўпроқ гол уриши мумкин эди. Унинг xG`си — 2.66 ("Минск" жамоасида бу кўрсаткич 0.28). Бундан кўриниб турибдики, ўзбекистонлик футболчи яна битта гол уришга яқин эди. Бобир етти бор рақиб жарима майдончасида тўп билан муомалада бўлди ва Алексей Козлов дарвозасига 6та зарба берди, улардан 4таси нишонга аниқ борди. Қизиқ томони, 23-дақиқада ҳужумчи сониялар ичида бир нечта зарба берди – кипер ҳам ишончли ўйнади. "Минск"нинг барча ўйинчиларини қўшиб ҳисоблаганда, "Энергетик" дарвозасига 5та зарба бергани (улардан 1 тасигина аниқ бўлгани)ни таъкидлаш лозим.

Шунингдек, Абдихолиқов биринчи голда бевосита иштирок этди. У жарима майдончаси ичига ёриб кириб, Козловни шошириб қўйди ва у осонлик билан тўпни ўтказиб юборди. Энди Абдихолиқов ҳисобида 9та гол бор!




Ғалаба ва рақибларнинг қоқилиши "Энергетик-БГУ"ни иккинчи поғонага қайтарди. Жамоа ҳисобида 16 очко мавжуд. "Талабалар" "Шахтер" ва Минскнинг "Динамо"сини 1 очкога ортда қолдирмоқда. БАТЭдан эса 4 очко қолиб кетишмоқда. Чемпионат етакчиси, яна Шохбоз Умаровсиз, "Торпедо-БелАЗ" билан дуранг ўйнади.

"Энергетик" тарихида ҳали ҳеч қачон олий лигада бундай зўр старт олмаган. Ўтган йил 8-турдан кейин жамоа ҳисобида бор йўғи 6 очко бор эди, 2020 йил — 15 очко, 2019 йил – 6 очко, 2005 йил – 2 очко, 2004 йил – 10 очко, 2003 йил – 5 очко, 2002 йил – 5 очко.

Кейинги турда "талабалар" "Арсенал"га қарши майдонга тушадилар.


Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика